МЮ" бош мураббийи Алекс Фергюсон Англия чечмпионатидаги бугунги ҳолат ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
" Менимча, "Манчестер Сити" узоқ вақт бизнинг рақобатчимиз бўлади. Камида ўн йил. Биз энди бунга кўникишимиз керак. "Сити" ўсишда давом этяпти ва ўйлайманки, ички чемпионатда ҳам, турли турнирлар финал ва ярим финаллардиа ҳам улар билан кўп бора тўқнаш келамиз.
Шунингдек, "Арсенал", "Челси" ва "Тоттенҳэм" клублари ҳам барқарор ўйнашни бошлашади ва энг юқои ўринлар учун кураш олиб боришади.
Соврин учун курашда тажриба катта аҳмият касб этади. Бу жуда ёрдам беради. Сиз учун бу гаплар у қадар ишончли туюлмас, лекин айнан шунақа. Бизда совринлар учун курашиш тажрибаси борлиги рақибимизга нисбатан қўл келади. Умуман олганда эса, "Сити"нинг ўйинидан завқланиш мумкин. Улар узоқ вақт турнир жадвалини бошқариб бордилар, ҳатто ҳозир ҳам вазият кўпроқ уларнинг қўлида. Ахир МАнчини жамоаси ўз майдонида умуман очко йўқотмади ва ҳал қилувчи дерби ҳам айнан "Этиҳад"да бўлади" - деди мураббий клуб расмий сайтига берган интервьюсида