Италиянинг “Ювентус” ва “Милан” клублари “Ривер Плейт” ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг агенти билан музокара олиб боришди. Бу ҳақда “Calciomercato” нашри хабар бермоқда.
Италияда футболчига “Ювентус” ва “Милан”дан ташқари “Фиорентина” ҳам қизиқмоқда, бироқ Алвареснинг агенти Фернандо Ҳидалго футболчининг дастлабки икки клубдан бирига ўтишини истамоқда. Шунингдек, аргентиналик ҳужумчига Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳам алоқага чиқди.
Олдинроқ “Манчестер Юнайтед” футболчи учун товон пулини тўлашга тайёр экани хабар қилинганди.
21 ёшли Алварес Аргентина чемпионатининг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. У турнирнинг 21 учрашувида 18 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Алвареснинг шартномаси 2022 йилнинг декабрида якунига етади.