Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Моуриньо Элдор Шомуродовнинг ўйинини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ювентус”га қарши ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди."Бўрилар" мазкур баҳснинг иккинчи бўлимида 2та тўп фарқи билан олдинда бораётиб, 7 дақиқа ичида ўз дарвозаларидан 3та тўп ўтказиб юборишди ва мағлубият аламини тортишди. Боз устига, "Рома" сўнгги дақиқаларда пенальтидан фойдалана олмади.

“Биз тактик жиҳатдан яхши ҳаракат қилдик, 70 дақиқа давомида ажойиб ўйин бўлди. Кейин жамоада психологик инқироз юз берди. Бу мени қийнаб келмоқда, бу йил кучли рақиблар билан беллашишимиз қийин. Жамоага шунчаки майдонда ҳиссиётларни бошқаришни биладиган футболчилар етишмаяпти. Афена-Гьян ўрнига Шомуродовни туширганимиздан сўнг, жамоа тушунарсиз ўйин кўрсатди ва дарҳол гол ўтказиб юбордик. Мен футболчилар менталитетига мослашмаслигим керак, аксинча уларнинг менинг йўналишимга тушишлари керак, - дея Моуриньо сўзларидан келтиради журналист Жанлука ди Марцио.

Киритилди: 01:32, 10.01.2022.
Ўқилди: 17466 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.