Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Моуриньо қарияптими?

Баҳо:
+ | -

Гап Жозе Моуриньонинг мураббийлик даражасида эмас. У ҳамон топ, лекин ишлаётган клуби ва ўз амбицияларини мослаб олиши керак. Тўғри, бу кўпроқ одам психологияси билан боғлиқ. Ҳар ким бадавлат ҳаёт ва ютуқларга кўниккач, бирдан ўртача ҳолатга қайтиши қийин. Қайтганда ҳам ўрганиш учун вақт керак. Ана шу нарсада қийналмоқда Моур. Аввал ҳам қизиққон эдию, асосан рақибларга нисбатан. Ҳозир эса оммавий тарзда ўз жамоасини танқид қиляпти.

Кеча "Юве"га ютқазгач, Жозе жамоасининг руҳияти йўқлиги, кучлилар билан курашишни билмаслиги, лидерлик хусусиятига эга футболчи етишмаслиги ва яна бир қанча камчиликларни келтириб ўтибди. Бу ҳаммаси ичкарида гаплашиладиган гаплар. Ичкаридаги гапларни оммага олиб чиққан футболчиларни у бир пайтлар "каламуш" деб атаган. Авваллари танқид зарбасини ўзига қабул қилиб, бу орқали жамоасини босимдан халос қиларди. Айбни ўз зиммасига оларди. Ҳозир эса…

Шахсан мен учун Жозе Моуриньо замонамизнинг энг кучли мураббийи бўлиб қолаверади, аммо ёши сабаблими билмадим, характери тобора оғирлашиб бормоқда. Ғалабанинг муаллифи кўп, мағлубият мураббийники.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 15:08, 10.01.2022.
Ўқилди: 2387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.