Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хавининг ёш шогирдлари: Мураббий “янги “Барселона”ни кимлар билан яратади?

Баҳо:
+ | -

“Барселона” молиявий инқирозни бошидан кечирмоқда, шу сабабли клуб катта трансферларни амалга ошира олмаяпти. Айни пайтда каталонияликларнинг бор умиди, ўзининг ёш тарбияланувчиларидан. “Stadion.uz” нашри “Барса”нинг келажагини белгилаб берадиган футболчилар ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилди.

“Барселона” ўз тарбияланувчилари орқали катта натижаларга эришиши мумкин. Клуб ўз вақтда Пуйол, Бускетс, Хави, Иньеста ва албатта Месси сингари етакчи футболчиларни ўз академиясидан чиқарган. Ҳатто каталонияликлар бир марта майдонда 11 нафар тарбияланувчи билан ўйин ўтказишган. “Ла Масиа” яхши ишламоқда, чунки “Барса”нинг ҳозирги таркибининг деярли ярми академия тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ансу Фатининг истеъдоди узоқ вақтдан бери маълум. Кўпчилик уни Лионель Мессининг меросхўри деб атаган, бироқ жароҳатлар унинг очилишига имкон бермади. Педри ҳақида ҳам гапиришдан фойда йўқ. У 2020 йилнинг ёзида жамоага келди ва бир йилдан сўнг Испания терма жамоаси таркибида Европа мусобақасида қатнашди.  

Роналд Куман даврида Гави исмли футболчи майдон марказида пайдо бўла бошлади. Исми ва позиция жиҳатдан ўхшашлиги туфайли Хави уни очиб бера олади, деб тахмин қилинмоқда. Гавининг иқтидори яққол кўзга ташланмоқда. 17 ёшидаё Испания терма жамоасида 4 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Гави аслида Хавидан анча фарқ қилади, лекин кўпроқ Иньестага ўхшайди. У чизиқлар ўртасида ҳаракатланишда, ҳимоячиларни эргаштириб юриши Каталония клубининг собиқ 8 рақам эгасига ўхшаб кетади. Шу билан бирга, Гави прессингда ҳам яхши ўйнайди. Қолаверса, шерикларига қараб кўп позицияларда ўйнай олади. Албатта, унга ҳали тажриба етишмаяпти – “Гранада”га қарши ўйиндаги аҳмоқона қизил карточка ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир. Гави сариқ карточкаси бўла туриб, тоза амалга ошириб бўлмайдиган тўпга ташланди ва жамоасини қийин аҳволда қолдириб, қизил карточка олди. Озчилик қолган каталонияликлар эса ғалабани қўлдан бой берди.

 

Куман таркибга жалб қила бошлаган яна бир ёш марказий яримҳимоячи - Нико Гонсалес. Жуда кўп хусусиятлари туфайли уни Бускетс билан солиштиришади, аммо у кўпроқ ҳужум ортида ўйнашни ёқтиради. Умуман олганда, Нико яхши узатмаларни амалга ошира олади ва бир ҳаракат орқали ҳужумчиларни олдинга бошлай олади. Қолаверса, унинг ҳимоявий сифатлари ҳам яхши ривожланган. 20 ёшли яримҳимоячи Педри ва Гави каби ёрқин ўйин намойиш этмайди, лекин у келажакда жамоанинг муҳим элементи бўлиши мумкин.

Абдессамад Эззальзули ёки оддийгина Абде - Хавининг ёқимтойи. Статистикага кўра, қанотҳимоячиси Серхи Бархуана қўл остида дебют қилди ва сўнгги ўн дақиқада икки марта майдонга тушди. Бироқ, Хавининг биринчи ўйинидаёқ, Абде дарҳол асосий таркибда майдонга тушди. Янги мураббий қўл остида футболчи умуман асосий футболчига айланди ва фақат коронавирус Эззальзулига бироз халақит қилди. “Барселона”да ўз ўрнини топиш имкониятини ҳис қилган вингер Марокаш терма жамоаси билан Африка кубогига боришдан ҳам бош тортди. Айтганча, Абде “Барселона” тарбияланувчиси эмас, каталонияликлар уни август ойида “Геркулес” клубидан 2 миллионга сотиб олишган. Марокашлик ажойиб ўйнамоқда, у тезкор, яхши дриблинг қобилиятига эга ва жуда тиришқоқ. Афтидан, Абде каталонияликлар янги юлдузларни харид қилса ҳам, “Барселона”нинг асосий футболчиси сифатида қолади. Масалан, Эззальзули туфайли “кўк-анорранглилар” ижарага олган Юсуф Демирни сотиб олмаслиги маълум қилинган. 18 ёшли австриялик футболчи янги мавсум учун Венанинг “Рапид” жамоасидан ижара олинганди. Демир Куман мураббийлиги даврида дебют қилган. Хави австриялик футболчини ҳам синаб кўрди - унга Чемпионлар лигасида “Бенфика”га қарши ўйнаш учун 66 дақиқа вақт берди. Бироқ, ўша Абде Демирдан яхшироқ ўйнайдигандек туюлди. Хави Юсуфни заҳирага қолдирди, кейин эса жароҳат туфайли сафдан чиқди. Бироқ, австриялик футболчининг жамоага қайтишига катта шубҳа бор. Сабаби, “Барселона” қанот ҳужумчисини сақлаб қолишни истаса, уни сотиб олишга мажбур бўлади.

Ильяс Акомачнинг номли футболчининг борлиги ҳам Демирнинг харид қилмаслик сабабини кўрсатади. Хави 17 ёшли Ильясни таркибга жалб қилиб, уни икки марта асосий таркибда ўйнаш имконини берди. Ҳар икки ҳолатда ҳам унинг иқтидори борлиги сезилиб турарди. Бироқ, Акомач асосий таркибда ўйншга тайёр бўлмаса-да, катталарга хос бўлган футболни кўрсатмоқда. Аммо, унинг истиқболлари ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Аммо Ферран Жутгла “Барселона”да узоқ вақт қолиши даргумон. У унчалик ёш эмас ва аллақачон 22 ёш кирган. Хави кўпинча зарурат туфайли уни ўз асосий таркибда қўяди. Мураббий ҳужумнинг бошида Ферранни синаб кўрди, лекин охирги пайтларда кўп танқидларга учраган Люк де Йонгнинг ҳаракатлари Хавига маъқул келди. Жутглада уни бошқалардан ажратиб турадиган ҳеч қандай хислат йўқ. Очиғи, унда гол уриш инстинкти борлиги ҳам сезилмади. Бурчак тўпидан кейин “Эльче” дарвозасига урилган гол тасодифдан ҳоли эмас. Катта эҳтимол билан, унинг исмидоши Ферран Торрес келгандан сўнг, қолган қанот ҳужумчилари эса жароҳатлардан фориғ бўлгач, захира ўриндиғига мустаҳкам ўтиради.

Эҳтимол, Альваро Санснинг ҳам ўз ўрнига эга бўлиш эҳтимоли кам. Январь ойида Хави 20 ёшли яримҳимоячини зарурат туфайли заҳирадан икки марта майдонни тушурганди. Умуман олганда, Педри, Гави, Нико (де Ёнг ва Бускетсни ҳам унутмайлик) билан Санс “Барселона” таркибида вақтинчалик фигурага ўхшайди. Хави яримҳимоячига учта ўйинда тахминан 45 дақиқа вақт берди, лекин у бирорта ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Ҳимояда ҳаракат қиладиган яна битта футболчини айтиш керак. Қолган ҳимоячилар ёш бўлишсада (Эрик Гарсия ва Сержиньо Дест – 21 ёш, Роналд Араухо ва Оскар Мингеза – 22 ёш), уларда аллақачон етарлича тажриба мавжуд. Алекс Бальде эса ҳали янги ном. Тўғри, Хави қўл остида 18 ёшли иқтидор ҳозиргача 1 дақиқа вақт ўйнади, чунки “Барселона” ҳимояда етарлича ижрочиларга эга. Шунга қарамай, Бальдени таъкидлаш керак, чунки у жуда истиқболли футболчи ҳисобланади. Ҳар ҳолда, кўпчилик мутахассислар шундай тахмин қилишмоқда.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:51, 11.01.2022.
Ўқилди: 4999 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.