Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Аҳмад Убайдуллаев: "Шогирдларимдан нолимайман"

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» ва «Динамо» ўртасидаги ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Аҳмад Убайдуллаев қатнашди. Жамоаси мағлуб бўлгани туфайли мураббий анча тушкун ҳолда кириб келди.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Учрашувни ҳамма кўрди. Илтимос қилардим, ўйин ҳақида мендан сўраманглар. Баҳс мен кутгандек бўлмади. Ҳозир бу ўйин ҳақида ўйлашни истамайман.

- Бугунги ўйинда кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

- Ҳеч бир ўйинчини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман, жамоадаги барча ўйинчилар бирдек ҳаракат қилишди. Умуман олганда бугун ажратиб кўрсатишим мумкин бўлганлар бу мухлислардир. Улар бошқа мухлислардан анча кучли эканликларини айтишни истардим.

- «Нефтчи» жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Рақибимиз анча шаклланга жамоа, бу жамоа ОФК кубогида қатнашмоқда. Шу сабабли ҳам улар мавсумга биздан кўра жиддий тайёргарлик кўрганини бугунги ўйиндан ҳам билиб олиш мумкин.

- Кейинги режалар қандай?

- Режалар яхши ўйин кўрсатиб иложи борича юқори ўринларни олиш ва Самарқанд футболини ривожлантириш. Шунингдек Самарқандлик мухлисларни хурсанд этишдир.

- Шогирдларингиз ўйинидан қанчалик даражада қониқдингиз?

- Йўқ, шогирдларимдан нолимайман. Аммо баъзи бир ўйинчиларимиз топшириқаларимни бажара олишмади. «Нефтчи»ни ҳужумлари кучли бўлгани сабабли улар ғалаба қозонишди. 0:1 ҳам, 0:5 ҳам мағлубият.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 22:36, 26.03.2012.
Ўқилди: 7523 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик