Англиянинг "Эвертон" клуби янги футболчиси Виталий Миколенко жамоадаги дебют ўйини ҳақида фикр билдирди.
- "Халл Сити"га қарши ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаги ўйинимиздан кўнглим тўлмади. Жуда асабийлашдим. Лекин жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлашларини сездим. Улар мени ўйинга қўшилиб кетишим учун барча ёрдамни қилишди. Бу жиддий мотивация. Мухлислар ҳам ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Сафардаги ўйинда мухлисларнинг бундай қўллаб-қувватлашлари жуда ажойиб. Дебют ўйинимда ғалаба қозониш ажойиб бўлди" - деди Миколенко клуб расмий сайтига.