Англиянинг "Астон Вилла" клуби бош мураббийи Стивен Жеррард ўз футболчиларини АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўладиган ўйинда реванш олишга чақирмоқда.
Келаётган шанба куни "Астон Вилла" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" клубини қабул қилади. Душанба куни "қизил иблислар" "Вилла" футболчиларини Англия Кубогидан чиқариб юборганди.
"5-6 кун мобайнида бир жамоага қарши икки марта ўйин ўтказиш — ноёб ҳодиса. Бу футболчилар учун ўз кайфиятларини ўзгартиришлари учун имкония. Шубҳасиз, ҳозир шогирдларим ғазабда. Улар душанба куни жуда яхши ўйин намойиш этишди, лекин якунда мағлубиятга учрадик. Шанба куни футболчиларим "Вилла Парк" стадионида реванш олиш имкониятига эга.
"Кўрсатган ўйинимиз менда ёмон таасуроот қолдирмади. Мен фақатгина юзага келтирган вазиятлардан фойдалана олмаганимиздан ва йўқ жойдан гол ўтказиб юборганимиздан ғазабландим", — деди Жеррард BBC билан суҳбатда.