Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

“Металлург” ўз таркибига икки нафар янги ўйинчини қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

Кеча ўз уйида янги мавсум тайёргарлигини бошлаган Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибини икки нафар янги футболчи билан тўлдирди. Улардан бири дарвозабон Акмал Ортиқов бўлса, иккинчиси ҳимоячи Фарҳод Бекмуродовдир. Ҳар иккала футболчили билан расман шартнома имзоланди.

Тажрибали дарвозабон Акмал Ортиқов ўтган мавсумни Суперлига дебютанти “Турон” жамоасида ўтказиб, мухлисларда илиқ таассурот қолдирганди. Бекободликлар сафида Акмалнинг маҳорати қўл келиши аниқ. У жамоанинг биринчи рақамли посбони Александр Лобановга таркибда соғлом рақобат кўрсатишига ишонамиз. Қизиқ жиҳати Ортиқов “Металлург”га жамоани тарк этган адаши – Акмал Турсунбоев ўрнига жалб этилди.

Акмал Ортиқов кучлилар сафида 2012 йилги мавсумдан фаолият юритиб келаяпти. У турли йилларда “Навбаҳор”, “Олмалиқ”, “Андижон”, “Турон” жамоалари таркибида фаолият юритди. Асосий таркибда 53 учрашувда майдонга тушди. 5 марта огоҳлантирилган.

Фарҳод Бекмуродов эса бекободликлар сафига “Қўқон 1912” жамоасидан келиб қўшилди. Аслида “Металлург” Бекмуродовга бир неча мавсум илгари – “Андижон”да ўйнаб юрган кезлари “кўз тикканди”. Фарҳод Суперлиганинг тажрибали ярим ҳимоячиларидан бири саналади. У фаолияти давомида “Андижон”, “Локомотив” ҳамда “Қўқон 1912” жамоалари таркибида 88 та учрашувда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасига 4 та гол киритган. 25 марта огоҳлантирилган.

Манба: Металлург клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:14, 12.01.2022.
Ўқилди: 1805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик