Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

АҚШ олимпиадага бора олмайди

Баҳо:
+1 | -

КОНКАКАФ минтақасида Лондон-2012 саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. 8та жамоа жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда, олимпиадага бериладиган 2та йўлланма учун мусобақада иштирок этишяпти.

Кеча “А” гуруҳида 3-тур ўйинлари якунланди. Кутилмаганда, АҚШ олимпия терма жамоаси гуруҳдан чиқа олмайдиган ва табиийки, олимпиадага бора олмайдиган бўлди. АҚШнинг йўлига Эл Салвадор терма жамоаси ғов бўлди. Улар америкаликлар билан ўйиннинг 90+4-дақиқасида гол уриб, ҳисобнинг 3:3 бўлишини таъминлашди. Натижада АҚШ 4 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллади. Ярим финалга Эл Салвадор ва Канада олимпия терма жамоалари чиқишди.

“В” гуруҳида бугун 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мексика ярим финал йўлланмасини ҳал қилиб бўлган бўлса, қолган 3 жамоа плей-оффга бериладиган битта ўрин учун кураш олиб боради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:55, 27.03.2012.
Ўқилди: 8837 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик