Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Славче Войнески: «Пахтакор» ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" клуби бугун янги бош мураббий Славче Войнескини кенг оммага таништириб, унинг иштирокида матбуот анжумани ўтказди.

"Барчага хайрли кун. Фикрларимни инглиз тилида етказишимга рухсат берасиз. "Пахтакор"дек жамоага келганимдан хурсандман. "Пахтакор" нафақат совринлар, балки ҳар тарафлама Ўзбекистондаги энг катта клуб. Мураббий учун бундай клубда ишлаш жуда катта масъулият. Биз Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз. Деярли 40 кундан сўнг Суперкубок билан мавсумни бошлаймиз. Чемпионлар Лигасида ҳам яхши иштирок этишга интиламиз. Совринлар ўз йўлига, биз Ўзбекистонда энг яхши ва ҳужумкор футболни намойиш қилишимиз керак. Яхши ўйнасак, бу билан миллий терма жамоага ҳам ёрдам берамиз.

"Пахтакор" ва ўзбек футболи баъзи маълумотлардан хабардор эдим. Шогирдим Стевица Ристич ўз пайтида "Бунёдкор"да ўйнаганини биламан. Сўнгги олти ойда ўзбек футболи ҳақида кўп маълумотларни ўргандим. Биз ҳужумкор футбол кўрсатишга уринамиз. Юз фоиз. Биз доим ҳужум қилишимиз лозим. Бунга ваъда бераман. Машғулотларда футболчилар жуда яхши ишлашмоқда. Саккиз нафар ўйинчи миллий терма жамоа таркибига жўнаб кетган. Ёшлар бор кучлари билан меҳнат қилишмоқда.

Бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ пайтда клублар раҳбариятига осон эмас. Бундай ҳолатга мослашиш керак. "Пахтакор"дан баъзи етакчилар кетишди, лекин таркибда яхши савиядаги ижрочилар жамланган. Яна баъзи кучайишлар бўлиши мумкин. Яхши ишлаган тақдиримизда мавсум охирида ижобий кайфиятда бўламиз.

Биз футболчилар қидириш ишларини давом эттиряпмиз. Мавсум бошлангунча 1-2 нафар яхши ўйинчилар пайдо бўлиши мумкин. Лекин жамоадаги йигитлар билан ҳам ўзимиз хоҳлагандек ўйнашимиз мумкин. Ҳар бир футболчи ҳақида етарлича таассуротга эга бўлишим билан аниқ бир қарорга келаман.

Бу ерга келганимдан бери жамоанинг ишлари, уни ўрганиш билан машғулман. Келажак режалар ҳақида бош қотиряпмиз. Расмий ўйинлар футболчиларнинг ҳақиқий даражасини кўрсатиб беради. Шунда аниқ хулосаларга келиш мумкин. "Пахтакор" ҳақида етарли маълумотга эгаман, лекин бевосита ишлаш жараёнида фикрларим ўзгариши мумкин, қандайдир ўзгаришларни амалга оширарман. Маълум вақтдан кейин буни кўриб оламиз.

Мақсадимиз - чиройли футбол кўрсатиш, чемпион жамоани чемпион сифатида сақлаб қолиш. "Пахтакор"нинг қандай клуб эканини биламан ва бу ерга келишда қандай босимни бўйнимга олганимни биламан.

Олти ой илгари менежерим "Пахтакор"да мураббий ўзгариши мумкинлигини айтишди. Декабрда эса жаноб Питер қолишини айтишди. Кейин эса бирдан "Пахтакор"дан қўнғироқ бўлди ва ишга таклиф этишди. 4 дақиқадан сўнг эса Туркия клубидан қўнғироқ ва таклиф бўлди. Лекин мен "Пахтакор"га розилик билдириб бўлганим сабабли кейинги таклифни рад этдим. Ваъда бердимми, буни бажараман. Фаолиятимизда энг муҳими ишнинг ўзи. Молиявий масалалар ёки бошқа нарсалар асосий эмас. Иш ва жараён - энг муҳим. "Пахтакор"га янгилик бера оламан деб ҳисоблайман. Ҳужумкор ўйин намойиш этамиз дедимми, буни амалга оширамиз.

Икки нафар ёрдамчи мураббий менга "Пахтакор"да ёрдам беради. Шимолий Македония ва Туркиядан ёрдамчиларим бу ерда иш бошлашади", — деди Войнески.

Шунингдек, "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов ҳам матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Ўтган йили асосий таркибда ўйнаганлардан Анзур Исмоилов кетди. У жуда яхши ҳимоячи ва буни йўқотиш деб айтиш мумкин. Унинг ўрнини тўлдиришга уринамиз. Мураббий билан бир неча вариантларни кўриб чиқамиз. Қолган асосий таркиб ўйинчиларини сақлаб қолдик. Ўлмасалиев ва Мираҳмадов каби ёш футболчилар билан шартнома имзоладик. Собирхўжаевни олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Шунингдек, яқин орада яна бир футболчининг сафимизга қўшилиши ҳал бўлиши мумкин. Бу жамоамизни анча кучайтирган бўларди. Рашидов айни пайтда машғулотда қатнашмоқда. Мураббийда у ижобий таассурот қолдирди.

Бизга юлдузлардан кўра натижа кўрсатадиган футболчилар зарур. Айтайлик, Черан каби. Шундай сифатли ўйинчиларни топишга уринамиз. Жамоага яхши киришиб кетадиган футболчиларни топиш вазифамиз.

Мураббий билан шартнома бир йилга мўлжалланган. Мавсум давомида бу масалани кўриб чиқамиз. Войнески олдига "Пахтакор" билан ички мусобақаларда ғолибликка эришиш вазифаси қўйилган. Чемпионлар Лигасида чиройли футбол кўрсатиб, гуруҳдан чиқишга интиламиз.

Войнески ёшлар билан ишлашда катта тажрибага эга. Мураббий танлашда айнан шуни ҳам ҳисобга олдик. Македонияда бу борада яхши фаолият олиб борган.

Хюистранинг бошқа режалари бўлгандир. У йиғинни бошлаш учун етиб келиши зарур пайтда биз билан алоқага чиқмади", — деди Иирисметов.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 16:46, 13.01.2022.
Ўқилди: 2312 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.