Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Бобурбек Эргашев: "Футзални юқори савияли футзалчилар ўйнайди"

Баҳо:
+ | -

Бугун футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 5-тури 1-куни доирасида "Локомотив" футзал жамоаси "Насаф"га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу учрашувда иккита гол урган футзалчимиз Бобурбек Эргашев иккита гол урди. Фурсатдан фойдаланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги ўйин ҳақида нималар дея оласиз. "Насаф" жамоамизни бироз қийнаб қўйди.
- Авваламбор, барчани ғалаба билан табриклайман. Гарчи, ўтган сафарги баҳсда осон ғалабага эришган бўлсакда, "Насаф" билан бугунги ўйин қийин ўтишини билардик. Ҳа, бошида қийналдик, вазиятларимизни ура олмай, голлар ўтказиб юбордик. Кейинчалик ўзимизга келиб олдик, характер кўрсатиб, ғалабани қўлга киритдик.

- Балки ўйиннинг қийин ўтишига асосий таркибнинг айрим футболчиларининг йўқлиги ҳам сабаб бўлгандур?
- Ҳа, уларсиз ўйин қийинроқ ўтди. Аммо асосийси ўйинни ютиб олдик.

- Эртага АГМКга қарши ўйин. Кайфиятлар қандай?
- Ажойиб! Бугунги ўйиндаги ғалаба ва уч очко кайфиятни кўтариб юборди. Таркибда йўқотишлар бор. Бугунгидек ўйин кўрсата олсак, АГМКни ҳам мағлуб этишимиз мумкин.

- Сир эмаски, сиз катта футболда ҳам ўйнагансиз. Нима учун катта футболга қайтмаяпсиз?
- Футболга қайтиш ниятим бор. Аммо айрим мураббийлар томонидан ишонч етишмаяпти. Футзалда ўйнади, унинг савияси паст дейишга шошилманг. Футзални юқори савияли футзалчилар ўйнайди.

Манба: Локомотив матбуот хизмати
Киритилди: 23:03, 13.01.2022.
Ўқилди: 1322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.