Италия кубоги 1/8 финалида “Милан” “Женоа”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Мезбонлар мухлислари аввалроқ “россонерилар” сафида тўп сурган меҳмонлар бош мураббийи Андрий Шевченкога бир қанча баннерларни бағишлади.
Уларнинг энг каттасидаги ёзувда шундай дейилган: “Бу узоқ севги ҳикояси. Манчестердаги ўша кўриниш (2003 йилги Чемпионлар лигаси финалида "Ювентус"га қарши ўтказилган ғалабали ўйин) юрагимиздан муҳрланган. Шева абадий афсонадир".