Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Жасурбек Ёқубов: "Локомотив" орқали Европага йўл олмоқчиман"

Баҳо:
+ | -

“Локомотив”нинг янги футболчиси Жасурбек Ёқубов ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

– Аввало, “Локомотив”га ўтишингиз билан табриклаймиз.

– Раҳмат. Ушбу мавсум ёрқин ўйинлар билан мухлислар ва клуб раҳбариятини хурсанд қилишни истайман.

– Умуман олганда, “Локомотив”га трансферингиз қай тариқа амалга ошди?

– Рифатхўжа Акрамхўжаевнинг сайъи-ҳаракатлари билан ушбу жамоа таркибига қўшилдим. Айнан Рифат аканинг фактори бу ерда муҳим рол ўйнади. Уларга ҳам раҳмат айтаман ва ушбу мавсумдаги ўйинларим орқали у кишининг юзини ерга қаратмасликни истайман.

– “Локомотив”да сизнинг позисиянгизда рақобат жуда катта. Бу сизни қанчалик даражада қўрқитади?

– Рақобатдан умуман қўрқмайман. Шунингдек, “Локо”даги рақобат ҳам мени қўрқитмаяпти. Янги жамоам билан 3-4 кундан буён биргаман. Улар билан тезда чиқишиб кетдим. Яна бир бор табриклайман – рақобатдан қўрқмайман.

“Қўқон-1912” ва “Сурхон”даги фаолиятдан кейин “Локомотив”га ўтишни қай тариқа баҳолайсиз?

– “Сурхон”да катта ўйин амалиётига эга бўлдим. Айнан шу орқали “Локомотив”нинг назарига тушдим десам бўлади. Албатта, “Локомотив”га ўтганимни олдинга ташланган катта қадам деб ҳисоблайман. Бу клубда бўлишнинг ўзи катта масъулият. Футболчидан катта жавобгарликни талаб қилади. Бундан буёғига фақатгина олдинга интиламан.
– “Локомотив”га ўтиш орқали ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

– Сир эмаски, “Локомотив” барчанинг эътиборида. Ушбу жамоа орқали миллий термада ўйнашни истайман. Балки, насиб қилса, Европага йўл олиб, легионер сифатида ўйнамоқчиман. Албатта, ниятни яхши қилавериш керак. Олдимизда катта мавсум кутиб турибди. Умид қиламанки, унда биз ўзимиз кутган вазифаларни бажара оламиз.

Манба: Локомотив матбуот хизмати
Киритилди: 11:26, 14.01.2022.
Ўқилди: 1769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик