Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери ЧЛ чорак финали илк ўйинида, ўзининг собиқ жамоаси, "Марсель"га қарши ўйиндан нималар кутаётганлиги билан ўртоқлашди.
"Марсель"да ўтказган икки йил мен учун жуда катта аҳамият касб этганди. Аммо мен ҳозир "Бавария" ўйинчисиман. Бу ерга келишимга эса, айнан "Марсель"даги ўйинларим сабаб деб ўйлайман. Айнан "Марсель"да ўйнаб юрган кезларимда кўп нарсаларни ўргандим. Буни инкор этмайман", дейди футболчи.
"Аминманки, чоршанба оқшмида "Марсель" фанатлари мен майдонга чиқиб келишим билан ҳуштакбозлик қилишади. Буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Мухлисларни ҳар доим тушиниб келганман. Шундай бўлсада "Марсель"даги фаолиятимни, бу ердаги ўйинимни эсдан чиқармаган мухлислар борлигига ишонаман. Лекин шуни аниқ айтишим мумкинки, улар менга қарсак чалишмайди. Бу футбол",- дея Риберининг сўзларидан парча келтирмоқда L’Equipe нашри.