Мадриднинг “Реал” клуби яримҳимоячиси Марко Асенсио “Атлетик Бильбао”га қарши Испания Суперкубоги финалини ўтказиб юборади.
Асенсио Суперкубок ярим финалида “Барселона”га қарши ўйинда мушакларидан жароҳат олган. Манбанинг хабарига кўра, Марко бугунги ўйингача тикланишга улгурмайди.
Маълумот ўрнида, “Реал” — “Атлетик” учрашуви бугун бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, финалда Карвахал ва Алаба қатнашмаслиги ҳақида хабар берган эдик.