“Челси” ҳимоячиси Андреас Кристенсен Европанинг учта жамоаси нишонига айланган. Гап “Бавария”, “Атлетико Мадрид” ва “Милан” ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда “Сalciomercato” нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ, 25 ёшли футболчи инглиз клуби билан мавсум охирида тугайдиган шартномани узайтиришдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди. “Челси” даниялик футболчига 4 йиллик шартнома таклиф қилди.
Кристенсен “кўклар” тарбияланувчиси бўлиб, 2014 йилдан бери асосий жамоада ўйнаб келмоқда. Англия Премьер-лигасининг жорйи мавсумида даниялик ҳимоячи 13та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмади. Трансфермаркт ҳимоячини 35 миллион еврога баҳоламоқда.