Яримҳимоячи Лука Модрич “Реал” билан шартнома узайтирилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Хорватияликнинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади.
“Мен учун “Реал” футболчиси бўлишдан кўра яхшироқ нарса йўқ. Ҳозир шартномани узайтириш ҳақида ўйламайман. Клуб нима истаётганимни билади. Яқин кунларда албатта келишувга эришамиз”, - деди футболчи.