Туриннинг "Ювентус" клуби ёзги трансфер мавсумида "Челси" ярим ҳиоячиси Раул Мейрелешни сотиб олишни мўлжалламоқда.
Бу ҳақда goal.com нашри хабар бермоқда. Туринликлар мавсум тугаши билан жамоа сафига тажрибали марказий ярим ҳимоячи жалб қилишни мақсад қилган. Мейрелеш эса, ҳозирча асосий номзодлардан бири сифатида зикр этилмоқда.
"Челси"га Виллаш-Боашнинг таклифи билан жалб этилган португалиялик ярим ҳимоячи, ёзда "Кўклар" сафини тарк этиши мумкин. Шунинг учун ҳам, уни ҳозирданоқ бир қатор клублар ўз сафига чақиришни мўлжаллашмоқда.
"Ювентус" Мейрелешдан ташқари ўзининг яна бир собиқ футболчиси Фелипе Мелони ҳам Туринга қайтариш ниятида. Ўтган мавсум бошида Италияни тарк этиб, "Галатасарой" сафига бориб қўшилган бразилиялик ярим ҳимоячини Антонио Конте яна Туринга қайтишини истамоқда.