Қизиқ ҳолат, одатда бош соврин топширилгач маросим тугайди. Левандовски йил футболчиси деб топилди. Ундан сўнг, FIFA томонидан терма жамоалар даражасида футбол тарихидаги энг яхши тўпурар (184 ўйин, 115 гол) Криштиано Роналдуга махсус The Best Special Award соврини топширилди.
Бу FIFA томонидан France Football нашрига берилган зарба эди. Чунки Олтин тўп топширувчи нашр ва унинг раҳбари Роналдунинг мавқеига путур етказувчи ёлғон маълумотлар тарқатганди. Бу борада футболчи баёнот билан ҳам чиққан. FIFA эса терма жамоалар, Евро турнирлар, бутун футбол тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири ҳамда энг яхши футболчилардан бири бўлмиш Роналдуга максимал муносиб эътибор қаратди. Уни маросим сўнгида тақдирлади. Совринни эса FIFA президенти Жанни Инфантино Криштианонинг ўзига саҳнада топширди. Муносиб қарор.
Даврон Файзиев