Дембеле ва "Барселона" ўртасидаги келишув тақдири эртага ҳал бўлади.
Франциялик футболчи ва "кўк-анорранглилар" ўртасидаги келишувнинг сўнгги учрашуви эртага бўлиб ўтади - дея хабар бермоқда испаниялик журналист Тони Хуан Марти.
Ушбу учрашувда "Барселона" Усмонга сўнгги шартномасини тақдим этади агар Дембеле жамоа шартларига кўнмаса каталонияликлар уни қишдаёқ сотишга уриниб кўришади.
Аввалроқ Дембеле "Барселона"дан жуда катта маош сўраётгаи ҳақида хабар берган эдик.