“Манчестер Сити” ҳимоячиси Александр Зинченко фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
“El Chiringuito TV” телеканали хабарига кўра, “Бетис” 25 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича сўров билан чиққан.
Украиналик футболчи жорий мавсумда АПЛда атиги 7 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди. Александрнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнигаа амал қилади.