Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Навбаҳор» қачон гол уради?

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг икки тури ҳам ортда қолди...

Дастлабки турларданоқ воҳа жамоалари ўзларини ҳар тарафлама кўрсатиб, ҳозирда турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. Қизиғи, "Шўртан" икки учрашувни ҳам ўз уйида ўтказиб ғалаба қозонган бўлса, "Насаф" икки турни сафарда ўтказган ҳолда 6 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Ҳозирда ҳақли равишда Қашқадарё жамоалари жадвалда қўшҳокимликни ўрнатишди.

Севимли жамоамиз - "Навбаҳор" эса ҳозирча икки тур якунига кўра антирекордлар бўйича пешқадам бўлиб турганини алоҳида айтиш жоиз. Дастлабкиси албатта, энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа - "Навбаҳор"! Шунингдек, "Навбаҳор" гол урмаган учта жамоадан бири саналади.

Қизиқ а, "Навбаҳор"нинг мавсумдаги дастлабки голи муаллифи ким бўлар экан? Бунга эртага Ўзбекистон Кубоги доирасида бўлиб ўтадиган "Бунёдкор-2" - "Навбаҳор" учрашувида жавоб олсак керак. Ўйлашимизча, шу куни АЛБАТТА "Бунёдкор-2" дарвозаси ишғол қилинади. Гол урмасдан туриб кейинги босқич ҳақида ўйлаш мумкин эмас! Демак шу куни жамоамизда ГОЛЛАР кутамиз.

Кубокда уриладиган (ҳали урилмаган) гол демак, "Навбаҳор"нинг мавсумдаги илк голи сифатида тарихда қоладиган бўлса, олий лигадаги дастлабки голимизни қачон урамиз, деган савол туғилиши табиий ҳол.

3-турда ўз уйимизда "Локомотив"ни қабул қиламиз. Икки аламзадалар баҳси анча қизғин ўтишига ишониш мумкин. Сўнгги турда жамоалар Қашқадарё вакилларига мағлуб бўлишган эди. Ундай бўлмасину агар "Локо" дарвозасини ҳам ишғол қила олмасак ундай ҳақиқий аутсайдер бўлиб қолишимиз ҳеч гап эмас!

Ҳужумчилар ҳақида гап кетганда бизнингча фақатгина Абдумалик Абдуллаев ҳаминқадар бўлса ҳам ишончлироқ ўйнамоқда. Ўша Ғузордаги учрашувда унинг бир нечта ҳимоячиларни алдаб, Корнейчук билан бирга-бир вазиятга чиқиб боргани хотирамизда қолди. Аммо Артурас Фоменко ҳозирча ҳеч қандай каромат кўрсата олгани йўқ! "Шўртан" билан ўтган ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Игорь Криушенконинг Артурас Фоменкони бироз мақтаб ўтиши ғалати эшитилди. Тўғри, иккинчи қаватда Фоменко яхши ўйнар, лекин натижа қани? Унга яна имкон берилади. Бундан легионеримиз унумли фойдаланади, деган умиддамиз!

Жаъфар Ирисметов ҳақида бир гап айтиш қийин. "Навбаҳор" таркибида Ирисметов ҳали асосий таркибда майдонга туширилмади. Сўнгги ўйинда Жаъфарнинг нима учун майдонга туширилмаганлиги кўпчиликни қизиқтиргани бор гап. Балки тезкор голлар ўйин услубини ўзгаришига олиб келгандир. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳужум чизиғи вакилларидан сермаҳсуллик кутиб қоламиз!

Бугун Алишер Маҳмудов учун муҳим кунлардан бири. Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган жамоамизнинг муҳим бўлагидан саналган Маҳмудов қайтадан тиббий кўрикдан ўтиш учун "Футбол-МЕД"га ташриф буюради. Ўйлаймизки, футболчимизнинг соғлиги жойида ва ҳали жамоамиз учун кўп ёрдам беражак албат!

Хабарингиз бор, "Шўртан" билан кечган учрашувда жамоамиз сардори - Санжар Асқаралиев ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилган эди. Эртага ўтадиган кубок учрашувини Асқаралиев ўтказиб юбориб, 3-турдан ўрин олган "Навбаҳор"-"Локомотив" учрашувида майдонга тушади! Бу ўтган йилги регламентга кўра! Бу йил регламент ўзгармаган бўлса керак!

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:07, 29.03.2012.
Ўқилди: 6812 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.