Кириш Регистрация

Хави: «Испания кубогида охиригача боришни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Испания кубоги нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши ўйин арафасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Атлетик Бильбао" — кучли жамоа. Уни Испаниянинг сўнгги йиллардаги энг яхши мураббийи бошқармоқда. У жуда талабчан, прессингда кучли босим уюштиради. Бу жамоа сафида Уильямс ва Рауль Гарсия каби кучли ўйинчилар бор. Бу биз учун катта синов.

Испания кубоги — биз учун муҳим мусобақа ва биз охиригача боришни истаймиз. Бу бизнинг жорий мавсумдаги мақсадимиз", - деди Хави.

"Атлетик" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашув 20 январь куни бўлиб ўтади.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 18:33, 19.01.2022.
Ўқилди: 2707 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик