Машҳур ҳужумчи Диего Коста Италиянинг “Салернитана” клуби футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Испания матбуоти ёзмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳозир Диего эркин агент мақомида бўлиб турибди.
Коста аввал Лондоннинг “Челси” ва “Атлетико Мадрид” клубларида тўп сурган. Яқинда у Бразилия клуби билан шартномасини бекор қилган.
Яқинда испан журналистлари Испания чемпионатида тўп сураётган Диегони “Кадис” клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.