Кириш Регистрация

Сарабия Месси билан ўзаро зиддияти ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Спортинг»да ижара асосида ўйнаётган «ПСЖ» яримҳимоячиси Пабло Сарабия парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.

У «ПСЖ»да Месси билан тортишиб қолганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Мен у билан кўп гаплашмадим, лекин бошиданоқ у менга жуда яхши муносабатда бўлди.

Спортда ҳар қандай футболчига мослашиш учун вақт керак. Ҳозир Месси бу ҳолатни бошдан кечирмоқда, аммо ишончим комилки, у ажойиб футболчи эканлигини ҳаммага кўрсатади», - дейди Сарабия.

34 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум «ПСЖ» сафида Лига 1 доирасида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:18, 20.01.2022.
Ўқилди: 2617 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.