"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати Испания кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Атлетик"ка қарши ўйинда (2:3 - қўшимча вақт) жароҳат олди.
"Diario AS" нашри хабарига кўра, испаниялик форварднинг жароҳати қайталанган ва у камида 6 ҳафтани лазаретда ўтказиб юборади.
Бугун футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.