Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Европа Лигаси: Ҳозирча «Атлетик» ярим финал йўлланмасини деярли нақд қилди

Баҳо:
+ | -

Европа Лигасининг чорак финал дастлабки учрашувлари ўз поёнига етди. Унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.

Ўз уйида “Атлетик” Бильбаони қабул қилган “Шальке 04” ўйиндан олдин фаворит саналаётганди. Гарчи “МЮ”ни мусобақадан чиқариб юборган эсада, испанияликларнинг бу учрашувдаги имконияти паст баҳоланганди. Бироқ барчаси аксинчи бўлиб чиқди.

Фернандо Льорентенинг дубли Икер Мунаин ва Де Маркоснинг голларига Рауль икки маротаба жавоб қайтарди. Меҳмонда икки тўп фарқи билан қозонилган ғалаба эса жамоани деярли кейинги босқичга чиққанини англатади.

Испаниянинг бошқа бир жамоаси “Атлетико” Мадрид эса щз уйида Германиянинг «Ганновер» клубидан кичик фарқ билан устун келди. Меҳмонларнинг гол кирита олганига ҳисобга олсак, “Атлетико”га бироз бўлсада қийин бўлишини сезишимиз мумкин.

“Валенсия”да худди шунга ўхшаш ҳолатнинг тескариси. Жамоа Голландияда кечган учрашувда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўз уйида кечадиган учрашувда барча масалага ойдинлик киритадиган бўлди. Шунингдек яна бир учрашувда “Спортинг” Украинининг “Металлист” клубини худди олдинги икки натижадаги ҳисоб билан мағлуб этди. Лиссабонликлар ғалабаси ишончлироқ бўлиши мумкин эди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан тўп киритган харковликлар ўз уйида кечадиган ўйиндаги имкониятларини ошириб олишди.

Натижалар билан танишинг:

ЕВРОПА ЛИГАСИ
1/4 финал
Дастлабки учрашувлар

АТЛЕТИКО (Испания) – ҲАННОВЕР 96 (Германия) – 2:1 (1:1)

Голлар: Фалькао (9), Сальвио (89) – Диуф (38).

АТЛЕТИКО: Куртуа, Миранда, Годин, Филипе Луис, Габи, М. Суарес, Коке (Диего, 61), Турон, Хуанфран, Фалькао, Адриан (Сальвио, 70).
ҲАННОВЕР 96: Цилер, Черандоло, Эггиманн, Погатец, Пандер (К. Шульц, 70), Шмидебах (Я Конан, 55), Штиндль, С. Пинту, Рауш, Диуф (Абделлау, 82), Шлаудрафф.
Огоҳлантиришлар: Хуанфран (15), С. Пинту (43), Габи (58), Годин (73), Диего (78), Шлаудрафф (90), Турон (90).

СПОРТИНГ (Португалия) – МЕТАЛЛИСТ (Украина) – 2:1 (0:0)
Голлар: Измайлов (51), Инсуа (64) – Клейтон (90-пен.).

СПОРТИНГ: Патрисиу, Жоау Перейра, Полга, Шандао, Инсуа, Каррису (Нето, 69), Схарс, Капель (Жеффрен, 71), Измайлов (Каррильо, 79), Фернандес, ван Вольфсвинкел.
МЕТАЛЛИСТ: Горяинов, Папа, Обрадович, Торсильери, Вильягра, Соса (Валяев, 90), Чако Торрес, Себа Бланко (Марлос, 77), Тайсон, Кристальдо (Девич, 66), Клейтон.

Огоҳлантиришлар: Торсильери (34), Измайлов (44), Папа (52), Каррису (57), Патрисиу (90).

ШАЛЬКЕ 04 (Германия) – АТЛЕТИК (Испания) – 2:4 (1:1)
Голлар: Рауль (22, 60) – Льоренте (20, 73), Де Маркос (81), Муниаин (90).

ШАЛЬКЕ 04: Хильдебранд (Шебер, 46), Утида, Хегер (Холтби, 55), Пападопулос, Фукс, Дракслер (Хурадо, 55), Дж. Джонс, Матип, Хунтелар, Фарфан, Рауль.
АТЛЕТИК: Ирайсос, Ираола, Аморебьета, Ауртенече (Иньиго Перес, 70), Хави Мартинес, Итурраспе, Де Маркос (Экиса, 84), Андер (Ибаи Гомес, 46), Сусаета, Муниаин, Льоренте.

Огоҳлантиришлар: Итурраспе (8), Хегер (54), Аморебьета (63), Утида (67), Хунтелар (76), Иньиго Перес (80).

АЗ АЛКМААР (Голландия) – ВАЛЕНСИЯ (Испания) – 2:1 (1:0)
Голлар: Бретт Ҳолман (45), Маартенс (79) – Топал (52).

АЗ АЛКМААР: Альварадо, Поульсен, Клаван, Марселлис, Мойсандер, Эльм, Махер, Бретт Ҳолман, Маартенс, Гудмундссон, Алтидор (Бенсхоп, 77).
ВАЛЕНСИЯ: Диего Алвес, Барраган, Деальберт, Матье (Пьятти, 77), Р. Кошта, Тино Коста, Альба, П. Эрнандес, Топал, Фегули (Жонас, 65), Сольдадо.

Огоҳлантиришлар: Барраган (64), Махер (87), Деальберт (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:22, 30.03.2012.
Ўқилди: 7973 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.