Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Линделёфнинг уйига нотаниш одамлар бостириб кирган

Баҳо:
+ | -

Номаълум шахслар "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёфнинг уйига бостириб киришди.

Ҳужум чоршанба куни 27 ёшли швед футболчиси Премьер-лига доирасида "Брентфорд"га қарши ўйинда (3:1) юз берди.

Футболчининг рафиқаси Майанинг айтишича, босқинчилар Манчестердаги уйларига бостириб киришидан олдин у ўзини қулфлаб, кичкина болалари билан хонага яширинишга муваффақ бўлган.

“Вазиятдан келиб чиқиб, биз яхшимиз. Лекин, албатта, бу мени ва болаларни жуда қаттиқ шикастлади ва қўрқитди. Ҳозир биз Швециядамиз, оиламиз билан вақт ўтказяпмиз”, — деб ёзди Майа Инстаграмда.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник бугун Викторга дам берди ва уни 22 январь куни "Вест Ҳем"га қарши ўйинга чақирмади.

Киритилди: 19:43, 21.01.2022.
Ўқилди: 1832 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик