Футбол агенти Мино Райола касалхонадан чиқди, деб хабар беради Football Italia. 54 ёшли италиялик Монте-Карлодаги уйига қайтди.
Райола соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли бир неча ҳафтани Миландаги "Сан-Раффаеле" клиникасида ўтказди.
Аввалроқ агент вакиллари унинг зудлик билан касалхонага ётқизилгани ҳақидаги маълумотни рад этганди.
Маълумот учун, Райола Генрих Мхитарян, Златан Ибрагимович, Поль Погба, Жанлуижи Доннарумма ва бошқа футболчилар билан ишлайди.