Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

“Барселона” ёлғиз эмас. Ўз мамлакат кубокларини эрта тарк этган топ-клублар

Баҳо:
+ | -

2021/22 йилги мавсум қизғин паллага кирди. Европанинг кўплаб мамлакатларида кубоги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бироқ, кўплаб топ-жамоалар турнирлардаги курашларини якунлаб бўлишган.

Ҳозир эса сизларга мамлакат кубокларида иштирокини эрта тўхтатган машҳур жамоалар ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилдик.

 

Испания

“Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Севилья” - 1/8 финалда мусобақани тарк этишди

Бир неча кун аввал, аниқроғи 20 январь куни Испаниянинг икки грандлари – “Реал” ва “Барселона” иштирокида Испания кубоги 1/8 финалининг иккита ўйини бўлиб ўтди.

“Қироллик клуби” “Эльче”га қарши ўйин олиб борди (2:1). “Реал” бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлса-да, ирода кўрсатиб, экстра таймда рақибини мағлб этди. Каталонияликлар эса “Атлетик”га имкониятни бой бериб қўйишди (2:3).

Кубокнинг амалдаги соҳиби “Барселона”дан бир кун аввал Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳам турнирни тарк этди. Мадриднинг “Атлетико” клуби меҳмонда “Реал Сосьедад”га қарши майдонга тушди ва икки тўп фарқи билан мағлуб бўлди (0:2).

“Севилья” — “Бетис” учрашуви мухлислар тартибсизлиги сабаб, муддатидан олдин тўхтатилганди. Эртаси кунги ўйинда эса омад “қизил-оқлар”дан юз ўгирди. Чунки, бир кун олдинги учрашувда Хулен Лопетеги шогирдлари 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Аммо, иккинчи ўйинда “Севилья” 1:2 ҳисобида “Бетис”га имкониятини бой бериб қўйди.

 

Германия

“Бавария”, “Байер” - 1/16 финалда мусобақани тарк этишди.

Германия кубогининг 2-босқичида, шунингдек миллий чемпионат ва Чемпионлар лигасида анчагина муваффақият қозонаётган Мюнхеннинг “Бавария” клуби Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси билан тўқнаш келди.

Ўйин 2021 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган. Гладбахликлар нафақат ғалаба қозонишди, балки йирик ҳисобда ҳам ғалаба қозонгани ҳам кутилмаган бўлди – 5:0. Ўша учрашувда Рами Бенсебаини ва Брель Эмболо дублга эришган бўлса, Куадио Коне ўзи ҳисобига бир гол ёзиб қўйди.

“Байер” ўтган йилнинг октябрь ойида ўз уйида Бундеслиганинг иккинчи лигасида иштирок этувчи “Карлсруэ” билан тўқнаш келди. “Доричилар” ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ гол ўтказиб юборишди. Иккинчи тайм бошида леверкузенликлар жавоб голини киритишди, бироқ орадан 10 дақиқа ўтиб  “Карлсруэ” яна битта гол урди ва “Байер”ни мусобақадан чиқариб юборди.

Эътиборлиси, бу клуб турнирдаги иштирокини ҳамон давом эттирмоқда.

“Боруссия М”, “Боруссия Д” - 1/8 финалда мусобақани тарк этишди.

“Бавария” устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг, “Боруссия М” 1/8 финалда “Ганновер 96”ни бемалол юта олиши кутилганди. Аммо, очиғи, Гладбах клуби кутилган натижани амала кўрсата олмади – жамоа 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги ўйинини якунлади.

Бундеслиганинг иккинчи лигаси иштирокчиси “Санкт-Паули” Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини сенсацион тарзда мағлуб этди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ “асаларилар” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишаётганди.  Иккинчи таймда дортмундликлар битта жавоб голини киритишга муваффақ бўлишди, аммо Марко Роузнинг шогирдлари бошқа рақиб дарвозасини ишғол қила олмади ва турнирни жуда эрта тарк этди.

 

Англия

“Арсенал”, “Ньюкасл” - учинчи босқичда мусобақадан чиқиб кетишди

8 январь куни “Ньюкасл” ўз майдонида Англия биринчи лигаси турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турган “Кембриж Юнайтед”ни қабул қилди.

Ушбу ўйин натижасини Жо Айронсайднинг 56-дақиқада киритган ягона голи ҳал қилди ва бу гол “қарғалар”ни турнирдан чиқариб юборди.

Лондоннинг “Арсенал” учун ҳам бу босқич омадсиз бўлди. “Тўпчилар” ҳам жуда осон рақиб, Чемпионшипда 10-ўриндаги “Ноттингем Форест”га имкониятни бой бериб,  турнирни тарк этди.

“Ньюкасл” билан бўлган учрашув каиб, бу ўйин натижасини ҳам даги 83-дақиқасида Льюис Граббан томонидан киритилган битта ҳал қилди.

 

Бельгия

“Генк” - 1/8 финалдаёқ чиқиб кетди

2021 йилнинг декабрь ойида турнирнинг 1/8 финали доирасидаги ўйинда “Генк” ўз майдонида “Брюгге”ни қабул қилди. Баҳс жуда шиддатли кечди. Асосий вақтда 3:3 ҳисоби қайд этилди.

“Генк” ғалабага яқин турган эди, бироқ “Брюгге” учрашув якуни олдидан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва ўйин экстра таймга кўчди.

Жамоалар қўшимча бўлимларда гол ура олмади ва натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотареяда “Брюгге” футболчилари омадлироқ чиқишди – 5:3.

 

Франция

“Лилль”, “Ренн” 1/16 финалда мусобақани тарк этишди

“Ренн” 2 январь куни меҳмонда Лига—2 вакили “Нанси”га қарши баҳс олиб ва кутилмаганда мағлубиятга учради. Меҳмонлар 58-дақиқада олдинга чиқиб олишган бўлса, орадан 20 дақиқа ўтиб “Нанси” ҳисобни тенглаштирди. Бу учрашувда ҳам ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда омад “Ренн”дан юз ўгирди ва мусобақани эрта тарк этди.  

Лига—1 мусоабақасининг амалдаги чемпиони 4 январь куни 1/16 финал босқичида “Ланс”га имкониятни бой бериб, ўз юришини эрта якунлади. Учрашувнинг биринчи бўлимдан сўнг “Лилл” 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо иккинчи бўлим ўрталарида “Ланс” биттажавоб тўпи киритди ва асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Пенальтилар сериясида эса омад “Ланс”га кулиб боқди — 4:3.  

 

Италия

“Наполи” - 1/8 финалда Италия кубоги билан хайрлашди

Неаполликлар 13 январь куни 1/8 финал доирасида “Фиорентина”ни қабул қилди.

Ўйин жуда қизғин кечди. Сабаби, “бинафшаранглилар” 41-дақиқада ўйиндаги ҳисобни очишди, бироқ бир неча дақиқадан сўнг “Наполи” ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда, “Фиорентина” дарвозабони Бартломей Дронговски ўйиндан четлатилди.  

Шунга қарамай, иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо иккинчи бўлим охирроғида Ирвинг Лосано қизил карточка олди, кейинчалик Фабиан Руис иккинчи огоҳлантириш олди ва неаполликларни 9 киши бўлиб қолишди. Аммо “Наполи” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва ўйинни қўшимча бўлимга кўчиришди.

Аммо "Фиорентина" экстра таймларда ажойиб ўйин кўрсатиб, уч та гол уриб, “Наполи”ни турнирдан чиқариб юборди.

 

Нидерландия

“Фейеноорд” - 1/16 финалда турнирни тарк этди

“Фейеноорд” 15 декабрь куни кубок доирасида “Твенте”га қарши ўйин ўтказди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса-да, бироз вақт ўтиб ўзлари гол ўтказиб юборди.

Ўйин қўшимча таймга чўзилди ва “Твенте” 114-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди ва кейинги босқичга чиқди.

 

Португалия

“Бенфика” - 1/8 финалда кубокдан чиқиб кетди

12 декабрь куни Португалия кубоги доирасида Лиссабоннинг “Бенфика” клуби сафарда “Порту”га қарши ўйнади. Ўйиндаги ҳисоб 1-дақиқада портулик футболчилар томонидан очилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, клуб 2-голини уришди. 31-дақиқада “Порту” учинчи голни урди ва ўзини тўлиқ устунлигини таъминлади ва мазкур натижа ўйин охиригача сақланиб қолди. Шундай қилиб, “Бенфика” ҳам Португалия кубоги билан жуда эрта хайрлашди.

 

Туркия

“Галатасарой” - 1/16 финалда Туркия кубогини тарк этди

Туркия Суперлигаси грандларидан бири мамлакат кубоги 5-босқичи доирасида Туркия биринчи лигасининг турнир жадвалида 18-ўринда бораётган “Денизлиспор”ни қабул қилди. Ўйин 28 декабрь куни бўлиб ўтган.

Меҳмонлар 9-дақиқадаёқ гол уришди, аммо “Галатасарой” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Биринчи бўлим охирида “Денизлиспор” ўйиндаги ҳисобни яна биттага оширди ва танаффусга пешқадам сифатида йўл олди.

Иккинчи тайм охиригача ҳисоб 3:3 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди ва унда омад меҳмонларга кулиб боқди.

 

Манба: isport.ua
Киритилди: 20:45, 22.01.2022.
Ўқилди: 6328 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.