"Интер" ҳужумчиси Диего Форлан ёзги трансферлар дарча вақтида "Галатасарай"га ўтиши мумкин, дея хабар беради TMW.
Ўтган йилнинг ёзида миланликлар сафига қўшилган уругвайлик ҳужумчига бу мавсум жароҳатлари сабаб омадсиз кечди.32 ёшли ҳужумчи "Интер" сафида 17 ўйинда қатнашиб, иккита гол ура олди, холос.
Форланга яна "Малага" ҳам қизиқмоқда деган хабарлар бор.