Ўзбекистон кубоги доирасидаги «Машъал-Академия» (Муборак) – «Локомотив» (Тошкент) учрашуви «Машъал» клубининг ёшлари ўз ўйинларини ўтқазадиган майдонда бўлиб ўтди.
Ҳакам хуштагини чалиши биланоқ темирйўлчилар дарҳол ҳужумга ўтдилар. Чап қанотдан Бинди, ўнг қанотдан эса Максим Казанков жамоанинг ҳужумларини ташкил этишда барчадан фаолроқ ҳаракат қилдилар. Учрашувнинг 5 дақиқасига келиб «Машъал-Академия» томон Казанков биринчи аниқ зарбани йўналтирди, аммо бу ерда рақиб дарвозабони аниқ ҳаракат қилди.
Учрашувнинг 8 дақиқасига келиб Александр Шадрин учрашувда ҳисобни очди. Ўнг қанотдан Тожиев уюштиган хужумни Саша гол билан якунлади. Мубораклик футболчилар эса олий лига вакиллари билан бўлган ўйин сабабми учрашув бошиданоқ уларда кучли ҳаяжон билиниб турди. «Локомотив» футболчилари янги янги хужумлар билан биринчи бўлим давомида Равшан Абдужабборов қўриқлаётган дарвоза томон зарбалар бериб турдилар. Бинди, Тожиев, Шадрин, Хачатрян, Абдуллаев жамоанинг ҳужумларини ташкил этдилар. Биринчи бўлим сўнгида Шадрин, Тожиев ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди, лекин бир оз футболчиларга аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлим бошида «Машъал-Академия» таркибида ўзгариш бўлди. «Локомотив» эса ўзгаришларсиз майдонга қайтди. Мезбонлар ҳам бўлим бошланиши билан олдинга ташландилар, аммо улар берган зарбаларга аниқлик етишмади. 52 дақиқага келиб Максим Казанков икки марта зарба берди. Унга ҳам мезбонларда бўгани каби аниклик етишмади.
Яна биринчи бўлимда бўлгани каби темирйўлчилар ўйинда назоратни ўз қўлларига олдилар, аммо ха деган гол киравермади. Шадрин ва Тожиев тандеми кўплаб вазиятларни юзага келтирдилар. 70 дақиқада Тожиев яқин масофадан бош билан, 71 дақиқада Бинди оёғи билан зарба бердилар, аммо «Машъал-Академия» дарвозабани бу зарбаларни ҳам бартараф этдилар. Шундан сўнг мезмонлар бирин кетин қарши ҳужум уюштирдилар, аммо мувозанатни тикланиш уларга насиб этмади бу вазиятларда. 73 дақиқага келиб «Локомотив» бош мураббийи Равшан Муқимов ҳам таркибда ўзгариш қилди. 9 рақамда тўп сурган Зайниддин Тожиев ўрнига Тимур Айзаттулов майдонга тушди. 83 дақиқа ўтиб бораётганда эса гол сохиби Шадрин майдонни тарк этди ва унинг ўрнига ёш ҳужумчи Николай Гурьянов тушди. У майдонга тушиши билан дарҳол голли вазиятни содир этди. Чап қаотдан ошириб берган тўпини Максим Казанков боши билан дарвоза томон йўллади. Дарвозабон эса қийинчилик билан яна тўп йўлига ғов бўлди.
Учрашув сўнгида яна ҳисобни ошириш учун мехмонларда кўплаб вазиятлар бўлди, аммо дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Шу тариқа «Локомотив» футболчилари минимал ҳисобда ушбу учрашувда ғалаба қозондилар.
Ўзбекистон кубоги-2012
1/16 финал босқичи
«МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» (Муборак) – «ЛОКОМОТИВ» (Тошкент) – 0:1 (0:0).
Гол: Александр Шадрин (8),
Огоҳлантиришлар: Маъмур Абдуллаев (62) - Зайниддин Тожиев (33), Рустам Аъзамов (52) Максим Казанков (74)
«Машъал-Академия»: Р. Абдужабборов, О. Мелиев, Т. Дубровский, А. Хатамов, М. Абдуллаев, Т. Ҳамдамов (67. Достонов), Ф. Азимқулов, Ш. Айтбоев (84. Махмудов), Р. Муродиллаев, Д. Камолов, А. Абдиев(45.Шомуродов)
«Локомотив»: П. Бугало, И. Иномов, Р. Аъзамов, Д. Жабборов, Б. Йўлдошев, Р. Хачатрян, С. Абдуллаев, М. Казанков, М.Бинди (89. Шоғуломов), З. Тожиев (73. Айзаттулов), А. Шадрин (83. Гурьянов)
Ҳакамлар: Рустам Тошмуҳамедов (Нукус), Махмуд Шарипов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Артем Калинин (Қарши).
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).