Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Бу қизиқ! Комор ороллари терма жамоаси дарвозабонсиз қолди

Баҳо:
+ | -

Комор ороллари терма жамоаси Африка Кубоги 1/8 финал доирасида Камерун терма жамоасига қарши беллашув олдидан жиддий қийинчиликларга дуч келди.

Терма жамоанинг 7 нафар футболчиси коронавирусга чалинган, шунингдек, бош мураббий Амир Абду ҳам карантинга олинган. Жами бўлиб терма жамоа таркибида 12 нафар коронавирусга чалинганлар мавжуд.

Коронавирусга чалинганларнинг икки нафари - дарвозабонлар Али Ахамад ва Мойад Уссейни. Шу тариқа, Комор ороллари терма жамоаси дарвозабонсиз қолди: асосий дарвозабон Салим Бен-Буана Гана терма жамоасига қарши Андре Айю билан тўқнашувдан кейин жароҳат олганди.

Қайд этиш керакки, мусобақа регламентига асосан, агар таркибда коронавирусга чалинмаган 11 нафар футболчи бўлса, у ҳолда ўйин ўтказилиши шарт. Агар 11 нафар футболчи орасида дарвозабон бўлмаса, у ҳолда исталган футболчи дарвозага туришига тўғри келади.

Комор ороллари терма жамоасидагилар асосий дарвозабон Бен-Буананинг жароҳатини алоҳида ҳолат сифатида тан олишга умид қилишмоқда: бундай ҳолатда Африка Футбол Конфедерацияси учрашувни ўтказиш бўйича махсус қарор қабул қилиши мумкин.

Камерун – Комор ороллари терма жамоалари ўртасидаги баҳс 24 январь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 14:44, 23.01.2022.
Ўқилди: 3614 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4565]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4227]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4070]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3154]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2649]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2466]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2195]

«Ливерпуль» Жаҳон чемпионати кашфиёти учун курашда етакчилик қилмоқда [1906]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1732]

Родри операция қилинади [1712]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик