Италиянинг "Рома" клуби таркибини кучайтириш учун 40 миллион евро сарфламоқчи.
Клуб диққатни кўпроқ ҳимоя чизиғига қаратган. Римликларнинг нигоҳида Деде (Васку да Гама), Маркович ва Томич (иккиси ҳам "Партизан"), Манолас (АЕК), Табану (Тулуза), Паулиньо (Коринтианс), Каземиро (Сан-Пауло) каби футболчилар бор.