Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Бунёдкор-2» «Навбаҳор» - 1:3 (шарҳ)

Баҳо:
+ | -

Чирчиқдаги “Кимёгар” стадионида кечган “Бунёдкор-2” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувида олий лига вакили ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин Наманганликлар расмий сайти ўйин шарҳини расмий сайтига жойлаштирди. Қуйида ушбу шарҳ билан танишиб олишингиз мумкин.

Учрашув хусусида тўхталадиган бўлсак, футболчиларимиз асосан 90 дақиқа давомида устунликка эга бўлишди. Якуний натижа ҳам шунга яраша бўлди. Биринчи лига иштирокчиси ҳисобланмиш “Бунёдкор-2” жамоаси футболчилари ҳам “Навбаҳор”га жиддий қаршилик кўрсатишга уриниб кўришди. Аммо, мезбонлар учта тўпга бир бор жавоб қайтара олишди холос. Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” таркибидан ўрин олган тажрибали ҳужумчи Жаъфар Ирисметов кубок баҳсида ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Ирисметов дастлаб Жўраевнинг бурчакдан ошириб берган тўпини майдон эгалари дарвозасига жойлаб қўйди.

Кейинчалик эса Илҳом Бойдедаевнинг тўп оширишидан кейин Ирисметов ўз услубида боши билан Зафар Сафаев дарвозасини нишонга олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса “қалдирғочлар” ҳисобдаги фарқни қисқартириш имкониятига эга бўлишганди. Айнан шундан кейин улар ҳисобни тенглаштиришга уриниб кўришди. Бироқ футболчиларимиз рақибга иккинчи бор имконият беришмади. Аксинча вакилларимиз Собир Ҳамидовнинг аниқ зарбасидан кейин учинчи бор муваффақият қозонишди.

Учрашувнинг кейинги вақти давомида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам гол уриш учун имкониятларни яратишга уриниб кўришди. Лекин, ҳеч бир футболчига голга тортадиган вазиятлар юзага келмади. Ўйин якунланиши арафасида “Бунёдкор-2” футболчиси Умарилло Рамазанов Носиров қўриқлаётган дарвозани нишонга олганди. Бироқ, мезбонлар вакили Ботир Носировга нисбатан қўполлик ишлатганлиги сабабли гол инобатга олинмади. Шу тариқа “Навбаҳор” мамлакат кубогининг 1/16 финалини ғалаба билан бошлаб, навбатдаги босқичга йўл олди. Ушбу ютуқ «Навбаҳор»нинг 2012 мавсумдаги дастлабки ғалабаси сифатида тарихда қоладиган бўлди.

"БУНЁДКОР-2" - "НАВБАҲОР" -  1:3 (1:2).
Чирчиқ. “Кимёгар” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Ш.Пўлатов, С.Петров, С.Еремеев, Д.Пислигин.
Назоратчи – Р.Саидов.

Голлар: О.Ҳайдаров (36) - Ж.Ирисметов (7, 31), С.Ҳамидов (71).

«Бунёдкор-2»: 1. Зафар Сафаев, 4. Тўрабек Туропов, 8. Умарулло Рамазанов, 9. Ахрор Умаржанов, 10. Отабек Ҳайдаров, 11. Руслан Абдукаримов (Беруний Абдунабиев, 64), 15. Зокир Нурматов, 17. Рустам Азимов, 18. Шерзод Мусаев (3. Сирожиддин Аллаев, 34), 19. Нодир Отажонов (Хуршид Ғиёсов, 56), 22. Азамат Юлдашев.

«Навбаҳор»: 12. Ботир Носиров, 13. Тимур Султонов, 4. Қаҳрамон Маҳаммаджанов, 5. Максим Белих, 17. Илҳом Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов, 22. Азим Аҳмедов (18. Элмурод Низомбоев, 28), 20. Ғайрат Жўраев, 9. Собир Ҳамидов, 11. Жаъфар Ирисметов (15. Аъзам Алиев, 78), 23. Абдумалик Абдуллаев (Абдулазиз Султанов, 63).

Огоҳлантиришлар: Қ.Маҳаммаджанов, Э.Низомбоев.

Манба: www.fcnavbahor.uz
Киритилди: 19:50, 30.03.2012.
Ўқилди: 7943 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик