ФИФА бош котиби Жером Вальке яқин йиллар ичида замонавий футболга тадбиқ қилиниши мумкин бўлган технологиялардан ҳавотирга тушаётганини ва видеотакрорлар футбол жозибасини "ўлдиради" деган фикрни олға сурди.
"Шахсан менинг ва атрофимдаги кўпчилик инсонларнинг фикрича, видеотакрорлар футбол жозибасини "ўлдиради". Бу эса ҳудди регбида бўлгани сингари, маълум муддатга ўйин тўхтатилиб туради дегани. Бундай бўлиши мумикн эмас. Чунки футболда тўп ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтамайди. Аҳир футболнинг жозибаси ҳам шунда-ку!
"Шундай бўлсада, ЖАР даги жаҳон чемпионатида содир бўлган айрим ҳолатлар ҳамон кўз олдимизда. Бундай ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун ҳам, албатта нимадир ўйлаб топиш зарур. Шунинг учун ҳам ФИФА президенти тўп чизиқни кесиб ўтган ёки ўтмаганлигини аниқловчи технологияларни амалда тадбиқ этишга қарши эмас. Блаттер жаноблари мазкур технлогияларни Бразилиядаги мундиалда синаб кўришга тайёр.
"Ҳозир мазкур технологиялар синовдан ўтмоқда. Агар синовлар муваффақиятли якун топса, 2-июль куни Киевда бўлиб ўтадиган йиғилишда бу технлогияларни маъқуллашимиз мумкин. Аммо, бунга ҳозирча Мишель Платини қарши бўлиб турибди. УЕФА президенти электрон технологияларнинг ўрнига яна иккита қўшимча ҳакамлардан фойдаланиш таклифини олға сурмоқда.
"Нима бўлган тақдирда ҳам, мен аввал айтган фикримни яна такрорлайман. Футбол бу - ҳоккей, регби ёки теннис эмас. Замонавий технологиялар футбол дея аталмиш ўйиннинг жозибасини йўқ қилади", - дейди Вальке ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.