Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Виталий Астафьев: «Андрей Фёдоров бизга ош пишириб берарди»

Баҳо:
+ | -

«Рубин» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Виталий Астафьев «Чемпионат.com» нашрига берган интервьюсида қозонликлар собиқ устози Қурбон Бердиев билан биргаликдаги иш даврини ёдга олди.

«Агар англиялик мураббий ҳамиша бақирган бўлса (Астафьев "Бристоль Роверс" сафида ўйнаган), Бердиев доимо хотиржамлик билан тушунтирган. У ўз овозини кўтармаган ҳолда ўйинчиларга таъсир ўтказа оларди. Унинг нигоҳидан ҳамма нарса тушунарли бўларди, демак, ниманидир ўзгартириш керак. У кўп гапирмасди, қисқа-лўнда гапирарди. Кўрсатма аниқ-тиниқ берарди.

Таркибимиз юлдузли эмасди, аммо Бердиев тузган жамоа жанговар бўлганди. Мураббий топган жанубий америкаликлар орасида жуда ёш Чори Домингес ажралиб турганди. Шунингдек, уругвайлик Скотти ва ЖАРлик Сибайяни тилга олиш мумкин. Турли миллат вакиллари йиғилганига қарамай, биз бир оила эдик. Бўш вақтда бирга йиғилардик. Ўзбекистонлик массажчи ва Ўзбекистон терма жамоаси сардори Андрей Фёдоров бизга ош пишириб беришарди. Уни маза қилиб танаввул қилиб, суҳбатлашиб ўтирардик.

Фаолиятимда Бердиев каби мен билан тактик жиҳатдан бунчалик кўп ишлаган мураббий бўлмаган. "Рубин"да видео орқали тактик таҳлилни кўп ўтказардик», — деди Астафьев.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:56, 25.01.2022.
Ўқилди: 1908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.