Кириш Регистрация
22/05 00:00 Реймс 2-3 Ницца
22/05 00:00 ПСЖ 5-0 Метц
22/05 00:00 Нант 1-1 Сент-Этьен
22/05 00:00 Марсель 4-0 Страсбур
22/05 00:00 Лорьян 1-1 Труа
22/05 00:00 Лилль 2-2 Ренн
22/05 00:00 Ланс 2-2 Монако
22/05 00:00 Клермон 1-2 Лион
22/05 00:00 Брест 2-4 Бордо
22/05 00:00 Анжер 2-0 Монпелье
22/05 15:30 Специя 0-3 Наполи
22/05 18:00 Нефтчи 3-0 Металлург
22/05 20:00 Брайтон 3-1 Вест Хэм
22/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ньюкасл
22/05 20:00 Челси 2-1 Уотфорд
22/05 20:00 Кристал Пэлас 1-0 Ман. Юнайтед
22/05 20:00 Лестер 4-1 Саутгемптон
22/05 20:00 Ливерпуль 3-1 Вулверхэмптон
22/05 20:00 Манчестер Сити 3-2 Астон Вилла
22/05 20:00 Норвич 0-5 Тоттенхэм
22/05 20:00 Арсенал 5-1 Эвертон
22/05 20:00 Брентфорд 1-2 Лидс
22/05 20:30 Эльче 3-1 Хетафе
22/05 21:00 Интер 3-0 Сампдория
22/05 21:00 Сассуоло 0-3 Милан
22/05 23:00 Алавес 0-1 Кадис
22/05 23:00 Гранада 0-0 Эспаньол
22/05 23:00 Осасуна 0-2 Мальорка
23/05 00:00 Салернитана 0-4 Удинезе
23/05 00:00 Венеция 0-0 Кальяри
23/05 01:00 Барселона 0-2 Вильярреал
23/05 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Атлетико
23/05 01:00 Севилья 1-0 Атлетик Бильбао
23/05 19:00 Локомотив - Пахтакор
23/05 19:00 Қизилқум - Сурхон
23/05 19:00 Динамо - АГМК
24/05 19:00 Бунёдкор - Насаф
24/05 19:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912

АПЛда яқин орада амалга ошиши кутилаётган трансферлар: рўйхатда сиз кутмаган номлар бор

Баҳо:
+ | -

31 январь куни Англияда трансфер ойнаси расман ёпилади. Премьер-лиганинг кўплаб клублари таркибдаги муаммоли позицияларни мустаҳкамлаш учун саноқли кунлар қолмоқда.

Бироқ, АПЛ клублари бозор ёпилгунига қадар бир неча кун ичида жиддий битимларни имзолаши мумкин. Биз эса сизларга яқин кунлар ичида амалга ошиши мумкин бўлган трансферлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

 

Лингард қишда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкин


Жесси Лингард ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Вест Хэм” сафида ижара асосида ўтказди. Шуни таъкидлашимизз керакки, бу битим Жесси учун ҳақиқатдан ҳам омадли бўлди, сабаби футболчи “тақачилар” сафида ажойиб ўйин намойиш этди: у Премьер-лиганинг 16 ўйинида “гол+пас” бўйича 13 очко тўплади.

Лингард ижарадан қайтганидан сўнг: 9 та ўйин, 9 марта захирага олиниш, 88 дақиқа ўйнаш ва 2 та голли узатма. Жорий трансфер ойнасида Лингардга Саудия Арабистони шайхлари қўлига ўтган “Ньюкасл”дан кўплаб қизиқиш бўлмоқда. Аммо, бу трансферни амалга ошишида иккита кучли тўсиқ бор: “Манчестер Юнайтед” ва футболчининг ўзи.

Бир томондан, клуб Жесси билан хайрлашишни истамаяпти. Бошқа томондан, эса футболчи клубда қолиб, ўз ўрни учун курашмоқчи. Англиялик инсайдер, “The Athletic” нашри журналисти Давид Орнштейн декабрь ойида шундай деб ёзган эди: “Лингард МЮдаги ўрин учун курашмоқчи”.

Шу боис, ҳозирда Британия ОАВлари Лингардни “Ньюкасл”га ижарага бериш вариантини муҳокама қилмоқда. Ушбу келишув амалга ошириш эҳтимоли бор ва яқин кунларда келишув маълум қилиниши айтилмоқда.  

 

“Арсенал” янги ҳужумчи сотиб оладими?

“Арсенал”нинг январь ойидаги энг чиройли голи Букайо Саканинг “Манчестер Сити” дарвозасига киритган голи бўлди. Сиз сўрашингиз мумкин, нега Саканинг голи бу ойда клуб учун энг яхшиси бўлди? Сабаби, бу январь ойида жамоанинг Премьер-лигадаги ягона голи эди.

Клубдаги бундай голсиз инқирознинг битта сабаби бор. Бу жамоага кучли ҳужумчиэтишмаслиги. “Арсенал”“Сити” дарвозасига битта гол урган бўлса,“Ноттенгем”, “Ливерпуль” ва “Бёрнли” каби жамоалар дарвосасига йўл топа олмади. “Бёрнли”га қарши сўнгги ўйинда “Арсенал” катта устунликка эга эди, гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди ва ҳисобни очиш учун Ник Попнинг дарвозасига пенальти ҳам белгиланди. Аммо, Ляказет 11 метрлик жаримани голга айлантира олмади. Шу сабаб, клуб зудлик билан ҳужумчи қидирмоқда. 

Дастлаб “Фиорентина” тўпурари Душан Влахович варианти бор эди. У жорий мавсум А сериянинг 21 та учрашувида 17 та гол урди. “Арсенал” узоқ вақт давомида серб футболчиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўрди, аммо Душан Лондон клубига ўтишни истамади. Қолаверса, Флоренция клуби Влахович учун 70 миллион евро таклиф қилди, аммо “тўпчилар” учун бу нарх ёқмади. Кеча чиққан хабарларга кўра, футболчи “Ювентус” билан келишувга эришган. Шунинг учун “Арсенал” муқобил вариант қидиришга ўтди.

Танаффусга жамоа Дубайдаги йиғинга учиб кетди. Бу вақтда Микель Артета “Арсенал” раҳбари Стен Кронке билан маслаҳатлашиши учун АҚШга борди. Мураббий клуб эгасига жамоага кимларни таклиф қилиш ҳақида айтган. “The Athletic” нашри хабарига кўра, Артета Кронкега қисқа рўйхатини маълум қилган. Ушбу рўйхатга “Реал Сосьедад” ҳужумчиси Александр Исак ва “Эвертон” футболчиси Доминик Калверт-Льюин киритилган. “Арсенал” улар учун 70 миллион евро атрофида маблағ сарфламоқчи.

Аммо, Исак ва Калверт-Льюин бўйича музокараларда муаммолар юзага келса, “Арсенал”ёзда ҳужумчи қидиришга тўғри келади.

 

“Манчестер Сити” ҳали ҳам янги ҳужумчи топадими?

“Ривер Плейт” футболчиси Хулиан Алваресгаузоқ вақт давомида Италия клублари томонидан қизиқиш бўлиб келган ва “Интер”да аргентиналикни сотиб олиш учун катта имконият борэди. Клуб бош директори Беппе Маротта Алвареснинг агенти билан бир неча бор гаплашган, “Интер” спорт директори ёрдамчиси Пьер Аузилио бир неча ой олдин Аргентинада бўлиб, ҳужумчинининг ўйинларини яқиндан кузатиб борган.

Алваресга бўлган қизиқишнинг нега ортиб бораётганини осонгина тушунтириш мумкин. Якунига етаган Аргентина чемпионатида у 20 ўйин ўтказиб, 18 гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди. Аммо, Италия клублари унинг шартномасидаги 25 миллион еврони тўлашни истамади.Аммо, “Ман Сити” вазиятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилди ва унга 20 миллион фунт тўлашга розилигини билдирди. Агар, келишув амалга ошса, Алварес келаси ёзда “Ман Сити”га ўтади, деб ёзади ESPN. Ушбу трансфер амалга ошадими ёки йўқми, яқин кунларда билиб оламиз.

 

“Тоттенхэм” Премер-лиганинг энг бақувват футболчисини сотиб оладими?

“Тоттенхем” анчадан бери “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Адама Траорега қизиқиш билдириб келган. Клублар трансфер борасида ўтган ёзда, Нуну Лондонга келганида келишиб олганди. Бироқ, маълум сабабларга кўра, ушбу харид амалга ошмаганди. Ҳозирда Антонио Конте бошчилигидаги мураббийлар штаби яна Адама вариантига қайтишди.

Лекин, ҳозирча клублар трансфер суммасини келишиб олишмаган. “Тоттенхэм”ўз таклифини икки марта оширган ва Траоре учун 15 миллион евро тўлашини билдирган. “Бўрилар” эса футболчи учункамида 20 миллион евро сўрашмоқда. Англия нашрларининг ёзишича, “Тоттенхэм” трансфер ойнасининг сўнгги кунигача ушбу битимни амалга ошириш учун ҳаракат қилали. Агар, бу муваффақиятли якунланмаса, клуб бу трансферга ёзда қайтади.

 

ПСЖ “Тоттенхэм” яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

2019 йилнинг ёзида “Тоттенхэм” Танги Ндомбеле учун “Лион”га 60 миллион евро тўлаган эди. Ндомбеле клубда ўз ўйинини намойиш эта олмади ва ҳали ҳам танқидлардан азият чекмоқда. Шу сабаб, жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Ҳозирча унга яна бир топ-клуб ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Унга шахсан Маурисио Почеттино таклиф билан чиққан. 

Ндомбеле бўйича музокаралар январь ойи бошида бошланган ва ҳали ҳам давом этмоқда. Томонлар узоқ вақт давомида битим шартлари тўғрисида қарор қабул қила олмади ва ҳозиргача қарор қилмаган. Ҳозирда жамоаларда мавсум охиригача сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш имконияти мавжуд. Шунингдек, алмаштириш варианти бор. Унда “Тоттенхэм” Юлиан Дракслер, Жоржиньо Вейналдум ёки Леандро Паредес каби футболчилардан бирини ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Аммо, бунинг ҳам амалга ошиши қийин. Чунки, Вейналдум ёзгача клубини ўзгартирмоқчи эмас, Паредес Лондон клуби вариантини рад этди.

Фабрицио Романо шундай деб ёзади: Тоттенхэм” ва ПСЖ Ндомбеленинг трансферини жиддий муҳокама қилишмоқда ва яқин орада бир тўхтамга келишлари керак.

 

Премьер-лига атрофида яна қандай миш-мишлар бор?

Қисқача:

Кристиан Эриксен “Брентфорд” билан олти ойлик шартнома имзолайди. Томонлар барча тафсилотларни келишиб олдилар. Фақат чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш ва кардиологнинг футбол ассоциасияси хулосасини тасдиқлашини кутишгина қолади.

Усмон Дембеле “Челси”га ўтиши мумкин. Томас Тухельшахсан француз футболчисини ўз жамоасида кўришини билдирган. Аммо, ҳозирча Дембеле “Барселона”даги муаммоларини ҳал қилиши керак.

 

Манба: Championat.com
Киритилди: 07:00, 26.01.2022.
Ўқилди: 7721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.