Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Гвардиола: «Атлетик» бизга яхши сабоқ берди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Атлетик»га қарши Испания чемпионати 31-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, бильбаолик футболчиларни мақтади, дея хабар бермоқда «Championat.com».

Эслатиб ўтамиз, «Камп Ноу»да ўтказилган баҳс 2:0 ҳисобида «Барселона» ғалабаси билан якунига етди.

«Шальке-04»га қарши оғир сафар ўйинини ўтказган «Атлетик» бизга яхшигина сабоқ берди. Бугунги ўйинда улар бизни кўп қийин аҳволга тушириб қўйишди. Яхшиямки, ҳимояда ишончли ўйин кўрсата олдик», деди каталонияликлар устози.

«Шогирдларим анчадан бери ҳимояда бу ўйиндагичалик ишончли ҳаракат қилишмаганди. Акс ҳолда, рақиб бугун каттароқ натижага ҳам эришган бўларди», деди Гвардиола.

25 май куни Испания Кубоги финалида Бильбао жамоаси «Барселона»га қарши майдонга тушади. «Умид қиламанки, бу жамоага қарши финал ўйини жуда қизиқарли бўлади», дея қўшимча қилди «Барселона» бош мураббийи.

Гвардиоланинг қўшимча қилишича, Мадриднинг «Реал» жамоси сафарда «Осасуна»ни йирик ҳисобда мағлуб этгани уни ҳайрон қолдиргани йўқ, чунки «мадридликлар мавсум давомида кўп гол уришмоқда».

Манба: www.championat.com

Ўйиндан аввал ҳам сабоқ бериш, сабоқ олиш ҳақида кўп гаплар бўлганди. Хусусан, Гвардиола «Атлетик»нинг аргентиналик устози Марсело Бьелсадан «кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиламан», деган бўлса, Бьелсанинг ўзи бунга жавобан: «Мен Гвардиоланинг ўқувчисиман», деганди... Ажойиб мураббийлар, ажойиб фикрлар...

Киритилди: 10:17, 01.04.2012.
Ўқилди: 7434 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.