"Вулверхэмптон" "Лейпциг"дан ҳужумчи Хван Хи Чаннинг ҳуқуқларини сотиб олди. Клуб сайти хабарига кўра, 26 ёшли футболчи билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган.
Ёзда "бўрилар" немис клубидан футболчи ижарага олганди. Премьер-лигада у 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди.