Сўнгги йилларда “Манчестер Юнайтед”даги инқироз ҳақида жуда кўп гапирилмоқда. Жорий мавсум бошидан буён клубда бўлаётган муаммолар Сер Алекс Фергюсон бош мураббийликдан кетганидан кейин “қизил иблислар” лагерида бошланган воқеалар акс-садоси бўлиб қолмоқда. Ўшандан бери “Юнайтед” раҳбарияти муаммони ҳал қилиш ўрнига, кўпроқ уни айланиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Бунга мисол тариқасида, жорий мавсумда Оле-Гуннар Сульшернинг ишдан бўшатилиши ва Ральф Рангникнинг жамоага вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланиши “Манчестер Юнайтед” муаммоларни ҳал қилиш ҳақида жиддий ишламаётганини қисман кўрсатади. Аммо, бир вақтлар даҳшатли ва шонли бўлган жамоанинг мухлислари ҳамон жамоасини ўзгаришига умид қилиб келмоқда.
Бироқ, энг машҳур оптимистлар ҳам “қизил иблислар” кўрсатаётган бундай ўйинидан жамоанинг порлоқ келажагига шубҳа қила бошлашди. Мисол учун, Англия кубогининг учинчи босқичида “Юнайтед” ўз уйида “Астон Вилла” устидан ғалаба қозонди (1:0). гарчи мезбонлар дарвоза томон 19 та, меҳмонлар эса атиги 10 та зарба беришган бўлса ҳам, жамоаларнинг голга бўлган ҳаракатлари деярли тенг бўлиб чиқди.
Ҳар доим “қизил иблислар”да ҳужумни якунлашда муаммо бўлган ва бир футболчи жамоа ҳаракатлари бир лаҳзада барбод қилиб келган. Кўпинча, ушбу ролда Маркус Рэшфорд бўлади...
24 ёшли вингер ўзининг аввалги ўйини ва қобилиятини йўқотганга ўхшайди. Шунинг учун, футболчи “Астон Вилла” билан кубок ўйинидаги омадсиз ҳаракатларидан сўнг, бир неча кундан кейин Англия Премьер-лигаси доирасидаги шу жамоага қарши навбатдаги ўйинда майдонга ҳам тушмади.
Кубок баҳсида Рэшфордда 4 марта зарба берди, бироқ уларнинг ҳеч бири нишонга аниқ тегмади. Ҳаммаси бўлиб Маркус 73 марта пас берди. Умуман олганда, бу натижа ҳужумкор ўйинчи учун яхши кўрсаткич, аммо ушбу ҳаракатларнинг 32 мартасидагина ҳужумчига омад кулиб боқди, қолган уринишлари эса муваффақиятсизликка учради. Рэшфорд тўп учун кечган курашларда ҳам ёмон кўрсаткич қайд - 32 та ҳаракатдан, атиги 10 таси ғалаба қозонди...
Маркус ўз имкониятларидан кўра ёмонроқ ҳаракат қилди ва бу Рангникни жуда хавотирга солди. Мураббий жамоанинг чап қанотдаги ҳимояни яхшилаш учун ўйин охирида унинг ўрнига қанот ҳимоячисини майдонга туширишга мажбур бўлди.
Шунингдек, энг ёмони Рэшфорд “Манчестер Юнайтед” сафида ярим мавсм давомида атиги 3 та гол урди. Бир йил аввал Маркуснинг ўйини анча яхшироқ эди - 57 та учрашув, 21 та гол ва 15 та голли узатма. Рэшфорд олдин “Манчестер Юнайтед”нинг энг яхши ҳужумкор ўйинчиларидан бири эди, аммо ҳозирги ҳолатда бу унинг соясига ўхшайди...
Ўтмишда “Манчестер Юнайтед” муаммоларга дуч келганида, ҳар доим академия тарбияланувчиларига ишонишлари мумкин эди. Улар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, майдонда борларини бериб, рақибларга жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарарди. Уларни асабийлаштиришга ва хатоларга йўл қўйишга мажбур қиларди. Аммо, Рэшфорд сўнгги ўйинларда, жамоага ёрдам берадиган эмас, балки кўпроқ зарар бераётган образда пайдобўлмоқда. Бу Маркусга мутлақо хос бўлмаган ҳолат ва унинг аҳволи Ральф Рангникни ташвишга солиши зарур.
Рэшфордга нима бўлди? У ўтган ёзда елкасидаги муаммолар билан Европа чемпионатига бориши керакмиди? Гарчи, Маркус қитъа мусобақасини ўтказиб юборган бўлса-да, тикланиш жараёнидан бемалол ўтиб кетиши ва клубнинг янги мавсуми бошланишига қадар ўзини аввалги формасига қайтиши учун етарли вақтга эга эди. Аллақачон, кўплаб инглиз таҳлилчилари Евро-2020да иштирок этмаганлик, Рэшфорднинг ўз қобилиятига бўлган ишончини сусайтирганини таъкидламоқда, чунки АПЛ бошланишида Маркус руҳан жуда чарчаган ва жисмоний жиҳатдан бундай ҳолатга тайёр эмас эди. Рэшфорднинг “Астон Вилла”га қарши ўйиндаги муаммолари, кўпроқ сўнгги дақиқаларда Маркуснинг ўрнига майдонга тушган Антони Эланганинг ҳаракатларидан сўнг намоён бўлди. Ёш футболчи 11 дақиқа ичида майдонда 12 та пасни амалга оширди, тўп учун кечган 6 та курашдан 5 тасида ғалаба қозонди, 2 та муваффақиятли дриблингни амалга оширди ва умуман, бу футболи Рангникни жуда ҳайратда қолдирди, шунинг учун кейинги баҳсларда Эланга кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда.
Элангининг ёрқин ўйинидан сўнг, Рэшфорд ҳам асосий таркиб учун курашга қайтган кўринади. Хусусан, “қизил иблислар”нинг чемпионатдаги сўнгги икки учрашувида, аниқроғи “Брентфорд” ва “Вест Хэм”га қарши ўйинда Маркус иккита гол урди.
Бунинг эвазига футболчи ўз статистикасини бироз тўғрилаб, Премьер-лиганинг 13та ўйинида 4та гол урди. Аммо, Маркус учун жорий мавсумни ҳеч бўлмаганда қониқарли деб баҳолаш учун бу жуда камтарона рақамлардир. Рэшфорднинг муаммолари ва беқарорлигини ҳисобга олсак, Рангник учун ҳам кўпроқ саволлар бор. Илгари ОАВ “қизил иблислар”нинг ёш иқтидор эгалари Антони Эланга ва Амад Диаллони январь ойида бошқа клубларга ижарага беришини тахмин қилган эди, аммо Рангникнинг асосий ўйинчиларининг бундай ёмон ўйини билан футболчилар ҳақида жиддий ўйлаб кўриш кераклиги англатади.
Яна бир масала шундаки, Эланга ва Диаллони жамоада сақлаб қолиш ва уларни Рэшфорд ва бошқа тажрибали ўйинчилар сабаб захира ўриндиғига ўтириш, уларга унчалик фойда келтирмаяпти. Назарий жиҳатдан, бу ёш футболчилар машғулот жараёнида тажрибали ҳамкасбларидан янги ва фойдали нарсаларни ўрганишга қодир, аммо агар Рэшфорднинг ўйинлари сўнгги ойлардагидек кучсиз бўлса, ундан кейинги авлод нима ўрганиши мумкин?! Юмшоқ қилиб айтганда, фойдасиз...
Маркус Рэшфорднинг ёмон формаси сабабини топиш Ральф Рангникнинг бутун мураббийлар штабининг яқин кунлардаги вазифасидир. “Манчестер Юнайтед”нинг муаммоси шундаки, немис мураббийи олдида шу қадар кўп ўхшаш муаммолар борки, сўнгги йилларда функционерлик ва бошқарув функцияларига кўпроқ эътибор қаратган немисдан кўра бошқа мураббий уларни ҳал қила олмайди...
Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.