Собиқ АПЛ юлдузи Кевин Кэмпбелл "Вест Хэм" футболчиси ҳақида гапирди. У Деклан Райс ҳақида шундай дейди:
"Бугунги кунга келиб, Деклан Райс "Вест Хэм" учун жуда ҳам муҳим футболчига айланди. Тўртлик учун пойга авжига чиққан. Аммо "Вест Хэм" бу курашда енгиши қийин масала. Унинг рақибларида заҳира ўйинлари бор. Шу сабаб ўйлашимча, Райс кейинги мавсумдан ўзига янги жамоа излаши талаб этилади. Унинг барқарор ўйинини ҳисобга олсак, исталган жамоага мос келади. Девид Мойес эса Райс ўрнига бошқа номзод топиши керак".
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Вест Хэм" 37 очко билан жадвалнинг бешинчи поғонасидан жой олган.