"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг мавсумнинг қолган қисмини бошқа клубда ўтказиши мумкин.
The Athletic хабарига кўра, Лондон клуби "Барселона" ва "Ювентус"дан 32 ёшли габонлик футболчини мавсум охиригача ижарага олиш бўйича расмий таклифлар олган.
Музокаралар унинг ҳафтасига 350 минг фунт стерлингни ташкил этувчи маошига қаратилиши кутилмоқда.
Хабар қилинишича, «Арсенал» бош мураббийи Микел Артета габонликларга ишонч билдирмаяпти. Футболчи декабрь ойи бошидан бери майдонга тушмади ва Дубайдаги йиғинга ҳам бормади.