Туриннинг "Ювентус" клуби ёзги трансфер мавсумдида ўз таркибида бир қатор ўзгаришларни қилишга бел боғлаган. Жумладан клуб ҳўжайинлари турли чизиқларга маҳоратли ва тажрибали футболчиларни жалб қилиш учун, 50 миллион еврога яқин пул ажратишни ваъда берган.
Маълумотларга қараганда, туринликлар мавсум якунланиши билан, "Реал" ярим ҳимоячиси Анхел Ди Марияни ўз сафига чорлаш ниятида. Аргентиналик ярим ҳимоячи мадридлилар билан янги шартнома борасида ҳеч ҳам келиша олмаяпти. Ди Мария агар маошини оширишмаса, "Реал" тарк этишини айтганди. Мадрид клуби раҳбарлари эса футболчининг шартномасини узайтиришни ва унинг маошини оширишни мўлжаллаётгани йўқ. Ҳозирда икки томонлама музокарапар боши берк кўчага кириб қолган.
Бундан фойдаланган "Ювентус" футболчини Туринга чақириш ниятида. "Кекса Синьора" аргентиналик истеъдодли футболчига 4 йиллик янги шартнома ва йилига 3.5 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр дея хабар бермоқда Tuttosport.