2019 йилги мавсумда Лондоннинг «Тоттенхем» клуби Европа Чемпионлар Лигаси финалигага етиб борганди ва ҳал қилувчи учрашувда ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юбориб, «Ливерпул»га ютқазиб қўйганди.
2015-2019 йилларда «Тоттенхем»да тўп сурган Киран Триппьер ўша финалдаги мағлубият сабаби ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Менинг фикримча, мағлубиятга асосий сабаб - январь ойида Муссанинг Дембелени сотиб юборишгани бўлган. Кийиниш хонасида у ақлбовар қилмайдиган даражада эди. Ҳамма уни севарди. У майдонда зўр эди, айнан у қайсидир нуқтада ўзгаришларни амалга ошириши мумкин эди. Дембеле ўшанда таркибимизда бўлгани Кубокни бошимиз узра баланд кўтаришимиз мумкин эди. Уни сотиб юборишганида тушкунликка тушгандим, бу трансфер ҳеч бўлмаганда ёзгача содир бўлади деб ўйлардим" - деди Триппьер Squawka Football билан суҳбатда.