Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўша машҳур Коэнтрау ҳозир нималар билан машғул?

Баҳо:
+ | -

«Реал»даги Фабио Коэнтрау эсингиздами? Маълум бўлишича, унинг футболдан кейинги ҳаёти бутунлай бошқача кечган.

У 2017 йилда «Реал»ни тарк этганидан сўнг тўсатдан эътибор марказидан четда қолди. «Спортинг»даги энг яхши мавсумидан сўнг, ҳимоячи ўзининг туғилган шаҳри Рио-Авега қайтди, лекин у ерда ҳам кам ўйнади. Хусусан, охирги ўйинини ўтган йилнинг май ойида ўтказгани кўпчиликка таниш. Футболчи ўзини бошқа соҳалардан қидира бошлади. Португал асосан балиқ ови билан вақтини ўтказиб келмоқда. Фабио Empower Brands You Tube каналига берган интервьюсида бу ҳақда ҳам қисқача тўхталиб ўтди.

«Кўпчилик ўйлаганидек, денгиздаги ҳаёт унчалик ёмон эмас. Бу бошқа ҳар қандай иш каби бир ҳобби. Қолаверса, денгиз гўзал ва бу одамзотга ҳузур бахш этувчи юмуш».

Нима учун балиқ овлаш?

Бунга жавоб оддий: Коэнтрау болалигидан балиқчи бўлишни хоҳларди, лекин унинг футбол ўйнашга иштиёқи бундан ҳам баландроқ эди. Шунинг учун у болаликдаги орзусига қайтишга қарор қилди. Аслида Коэнтраунинг футболдан кейинги ҳаёти бундай тус олишига аввал балиқчи бўлган ва иш учун Канадага кетган отаси сабаб бўлган. Онаси консерва заводида ишлаган ва у 14 ёшга етганда ота-она Францияга кетишган. Фабио эса Португалияда футбол учун қолган, холаси унга ғамхўрлик қилган.

«Мен туғилганимдан бери шу иш билан шуғулланаман. Отамнинг қайиғи бор эди, у балиқ овлаш билан шуғулланарди ва мен у билан тез-тез денгизга борардим, бу менга ҳузур бағишлар эди», - дейди Фабио — «Бўш вақтим ёки таътилим бўлганда, мен бу ерга келардим. Менинг ҳаётим денгизда: денгиз ва балиқ овлаш. Албатта, бир кун келиб футбол тугашини ва ҳаётда янги нарсаларни излашим кераклигини билардим. Менинг бахтим бу кема, мен шундай ҳаёт кечиришни хоҳлайман».

Фáбио Порто яқинидаги Кахинасда туғилиб ўсган, Вило-ду-Конде қирғоқбўйи ҳудудида балиқ овлайди: бу ерда ҳали ҳам балиқ овлаш орқали тирикчилик қиладиган эски балиқчиларни учратиш мумкин. Айтганча, бу ерда португалиялик яна бир машҳур футболчи Элдер Поштига туғилган.

Фабиунинг отаси бутун умри давомида денгизда ишлаган, дейди онаси Жозефина — «У Канадага ўша мамлакат қўшинлари учун треска олиб кетди. Мен консерва заводида ишлаганман. Фабио отаси билан балиқ овлашни яхши кўрарди. Баъзида у бутун ҳаётини бунга бағишлаган отасидан ҳам кўпроқ балиқ тутарди. Бу албатта мени ҳайратда қолдиради».

Умуман олганда, Фабио болалигидан оиласига ёрдам бериш учун ишлаган: 13 ёшидан бошлаб у рассом ва новвой бўлиб пул топган. Ўзининг биринчи маошида Коэнтрау бутун оила учун кечки овқат сотиб олган. Фабионинг севимли машғулоти ҳам айнан одамларга ёрдам бериш ҳисобланади. Коэнтраунинг ўз кемасига бўлган меҳри бўлакча. Унинг оиласи кемаларга оид анъанавий байрамлар нишонлашни одат қилишган.

Киритилди: 08:00, 29.01.2022.
Ўқилди: 7816 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.