Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Футбол билан ҳамнафас қалб

Баҳо:
+ | -

Футболга қалбан ошно тутинганлар  орасида турли касб эгалари борлиги айни ҳақиқат. Бир неча йиллар мобайнида раҳбарлик лавозимларида ишлаш баробарида ўз истеъдодини бадиий ижодга бағишлаган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, сиёсатшунослик фанлари номзоди, Антик дунё халқаро фанлар академияси академиги Жумақул Қурбонов бу фикрга ёрқин мисол. Мухбиримиз яқинда Жумақул ака билан Муборак футболининг кечаси ва бугуни хусусида бафуржа суҳбатлашди.

- Жумақул Файзуллаевич, мана, 70 ёшни қоралаяпсиз. Йиллар давомида спорт, жумладан, футбол ривожига маълум даражада ҳисса қўшиб келган инсонсиз...

- Ўтган асрнинг 70-йиллари охирида қўлбола стадион барпо этиб, «Автомобилчи» жамоасига асос солдик. У аввалига вилоят биринчилигида муносиб иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари жисмоний тарбия жамоалари чемпионатида қатнашди. Кейинчалик навқирон шаҳарнинг футболсевар ёшлари профессионал жамоа шакллантириш ташаббуси билан чиқишди. Шу тариқа Муборак технологик-транспорт ва махсус техникалар корхонаси раҳбари, раҳматли Баҳром Вафоев бошчилигида янги клуб - «Факел» тузилди, ҳашар йўли билан стадион қурилди. Ке­йинчалик «Машъал» номини олган жамоа собиқ иттифоқ чемпио­нати иккинчи лигасида вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилди. Бу борада кўплаб мураббийлар Муборак футболи ривожига хизмат қилишди. Хусусан, Виктор Первушин ва Борис Серостановнинг олиб борган ишлари таҳсинга лойиқ. 

- Умуман, Қашқадарё вилояти футболининг шаклланишида Муборак шаҳри ўрни ҳам бор.

- Албатта. Ўтган асрнинг 80-йиллари Муборакда нефть-газ йўналишидаги ишлардан таш­қари, бунёдкорлик ҳам қизғин тус олди ва қумтепаликлар ўрнида замонавий шаҳар қад ростлади. Муборакка жумладан, Болгариядан қурувчиларнинг катта гуруҳи келганди. Қисқаси, европаликларнинг ташрифи ҳам қайсидир маънода футбол тараққиётига ижобий туртки берган. Яна хориждан номдор мураббийлар келишди - 1988 йили Сергей Кабаков, 1990 йили Владислав Хан. 1991 йилга келиб, «Машъал» бошқарувини Виталий Иванов қўлга олди. Дарвозабон Олег Қаҳҳоров, ҳимоячилар Константин Смирнов, Файзулла Очилов, Асрор Алиқулов, Зоир Тўрақулов, Александр Бейнорович, ҳужумчилар - Анвар Бердиев, Комил Ягмиров, Владимир Надярний каби маҳаллий ёшлар истеъдоди қўл келиб, «Машъал» мустақилликнинг илк йиллари Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасида қатнашиб, элита сари дадил қадам ташлади.

- 1994 йили Зарафшонда «Прогресс»га қарши кечган чемпионат доирасидаги сўнгги ўйин «Машъал» учун катта аҳамият касб этганди.

- Худди шундай. Эсимда, Муборакдан 400 километр йўл босиб, Зарафшонга ўйиннинг иккинчи бўлимида етиб боргандик. Ҳисоб - 0:0. Дуранг ҳам «Машъал»ни қониқтирарди. Жамоамиз бу натижани сақлаб қолиш эвазига элита йўлланмасини қўлга киритди. Тунги соат 3да қайтиб, Муборак газни қайта ишлаш заводи директори, раҳматли - Жумақул Файзуллаевич, мана, 70 ёшни қоралаяпсиз. Йиллар давомида спорт, жумладан, футбол ривожига маълум даражада ҳисса қўшиб келган инсонсиз...

- Ўтган асрнинг 70-йиллари охирида қўлбола стадион барпо этиб, «Автомобилчи» жамоасига асос солдик. У аввалига вилоят биринчилигида муносиб иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари жисмоний тарбия жамоалари чемпионатида қатнашди. Кейинчалик навқирон шаҳарнинг футболсевар ёшлари профессионал жамоа шакллантириш ташаббуси билан чиқишди. Шу тариқа Муборак технологик-транспорт ва махсус техникалар корхонаси раҳбари, раҳматли Баҳром Вафоев бошчилигида янги клуб - «Факел» тузилди, ҳашар йўли билан стадион қурилди. Ке­йинчалик «Машъал» номини олган жамоа собиқ иттифоқ чемпио­нати иккинчи лигасида вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилди. Бу борада кўплаб мураббийлар Муборак футболи ривожига хизмат қилишди. Хусусан, Виктор Первушин ва Борис Серостановнинг олиб борган ишлари таҳсинга лойиқ. 

- Умуман, Қашқадарё вилояти футболининг шаклланишида Муборак шаҳри ўрни ҳам бор.

- Албатта. Ўтган асрнинг 80-йиллари Муборакда нефть-газ йўналишидаги ишлардан таш­қари, бунёдкорлик ҳам қизғин тус олди ва қум тепаликлар ўрнида замонавий шаҳар қад ростлади. Муборакка жумладан, Болгариядан қурувчиларнинг катта гуруҳи келганди. Қисқаси, европаликларнинг ташрифи ҳам қайсидир маънода футбол тараққиётига ижобий туртки берган. Яна хориждан номдор мураббийлар келишди - 1988 йили Сергей Кабаков, 1990 йили Владислав Хан. 1991 йилга келиб, «Машъал» бошқарувини Виталий Иванов қўлга олди. Дарвозабон Олег Қаҳҳоров, ҳимоячилар Константин Смирнов, Файзулла Очилов, Асрор Алиқулов, Зоир Тўрақулов, Александр Бейнорович, ҳужумчилар - Анвар Бердиев, Комил Ягмиров, Владимир Надярний каби маҳаллий ёшлар истеъдоди қўл келиб, «Машъал» мустақилликнинг илк йиллари Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасида қатнашиб, элита сари дадил қадам ташлади.

- 1994 йили Зарафшонда «Прогресс»га қарши кечган чемпионат доирасидаги сўнгги ўйин «Машъал» учун катта аҳамият касб этганди.

- Худди шундай. Эсимда, Муборакдан 400 километр йўл босиб, Зарафшонга ўйиннинг иккинчи бўлимида етиб боргандик. Ҳисоб - 0:0. Дуранг ҳам «Машъал»ни қониқтирарди. Жамоамиз бу натижани сақлаб қолиш эвазига элита йўлланмасини қўлга киритди. Тунги соат 3да қайтиб, Муборак газни қайта ишлаш заводи директори, раҳматли Нуриддин Зайниевга ўйин тафсилотларини сўзлаб берганимизда, у кишининг нечоғли қувонганлари ҳали ҳам кўз ўнгимда...

- Табиийки, кучлилар сафига қўшилган жамоа инфратузилмасини яхшилаш талаб этиларди...

- Дарҳол стадионни қайта таъмирлашга киришдик. Майдон ҳолати ҳам кўриб чиқилди, трибуналар барпо этилди. Стадион ичида барча шароитлар яратилди, жумладан, радиорепортаж узатиш учун алоқа тармоғи тортилди. Шунингдек, турли футбол шоулари йўлга қўйилди.

- Таниқли мутахассис Баҳром Давлатовнинг Муборак футболи равнақи учун хизматини қандай баҳолайсиз?

- Баҳром 2000-2009 йиллар оралиғида «Машъал» раҳбари сифатида иш олиб борди. Айнан унинг бевосита раҳбарлигида клубнинг замонавий инфратузилмаси яратилди. Яъни алоҳида база қурилди, Ўзбекистонда биринчи бўлиб, футбол академиясига асос солинди. Баҳром Бойжоновичнинг шахсан ўзи Европа  клубларига бориб, ил­ғор иш услубларини ўрганиб қайтди. Унинг бу борадаги тажрибаси «Насаф» инфратузилмасида ҳам бўй кўрсатди. Умуман, турли йилларда жамоа равнақи учун кўпчиликнинг меҳнати сингди - марҳум Норқул Даминов, Абдураҳмон Юмангулов, Тўра Шоймардонов, Абдужалил Аралов, Бахтиёр Бобоев, Александр Павленко, Виктор Жалилов... «Муборакнефтгаз» бошқармасининг ўша пайтдаги раҳбари Иван Келиш хизматини ҳам алоҳида эътироф этиш керак. «Машъал» 2005 йили Виктор Жалилов бошқарувида Ўзбекистон чемпионати кумуш медалига сазавор бўлди ва ке­йинги мавсум ОЧЛда чакки таассурот қолдирмади. Хусусан, Зафар Холмуродов турнирда 3та гол урди. Жамоа шунингдек, 2006 йили Ўзбекистон кубоги финалига чиқди. Ўша йили ўзбек футболи афсоналаридан бири Миржалол Қосимов жамоа ўйинларига ўзгача жўш­қинлик киритганди. Хуллас, ҳаммаси ёқимли тарих...

- Хўш, жамоанинг бугуни ва келажаги ҳақида нима дея оласиз?

- Элдор Суюнов, Санжар Қувватов,  Илҳом Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Илёсов, Ҳусниддин Алиқулов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров каби йигитлар тетапоясига гувоҳ «Машъал» академияси ҳали кўп иқтидорларни кашф этишига ишонаман. Ҳа, севимли жамоамиз янги мавсумни Про лигада ўтказади. Лекин «Машъал» элита йўлланмасини қўлга киритиш борасида етарли тажриба тўплаган. Ҳар ҳолда, тарихда 3 марта элита йўлини очган. Демак, яна ижобий натижалар кутишга ҳақлимиз.

«Машъал» матбуот хизмати маълумотларига қараганда, «Ўзбекнефтгаз» АК раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводи директори Шермат Шамсиев янги мавсумда жамоани етарли даражада қўллаб-қувватлашга тайёрлар. Жумладан, стадионни тубдан таъмирлаш, ёритиш тармоқларини тартибга солиш, базадаги шароитларни янада яхшилаш, академия ишини юксак даражага кўтариш режалаштирилган. Кутилишича, «Машъал» таркиби ўзагини 18-20 ёшли футболчилар ташкил этишади. Жамоада бунинг учун ресурс йўқ эмас. Умуман олганда, «Машъал» ҳеч қачон аро йўлда қолмаган. Ўз тарихи, шонли анъанаси, салоҳиятли ҳомий (Муборак газни қайта ишлаш заводи)га эга «газчилар» шу йилиёқ Суперлигага қайтишни кўзлашмоқда. Муборак футболи равнақи йўлида хизмат қилган, айни пайт ҳам фидоийлик кўрсатаётганларнинг асл мақсадлари ҳам шу, албатта.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:07, 29.01.2022.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.