Европа чемпионатидаги иккинчи ўйинда Португалия терма жамоаси Туркияга қарши майдонга тушди. Биринчи бўлимда Криштиану Роналду яшил бутсаларда, иккинчи бўлимда эса оқ ва пушти рангли бутсаларда ўйнади.
Мухлислар бу Бруну Фернандешнинг бутсалари эканлигини аниқлашди - улар бутсадаги ярим ҳимоячининг болаларини исмларига эътибор беришди.
Goal порталининг хабар беришича, Роналду Фернандешдан бутсалар сўраган, чунки уларнинг тишлари баландроқ эди. Криштиану ўз бутсаларида муаммоларга дуч келди - у майдонда сирпаниб юрди.
Эслатиб ўтамиз, Португалия Туркияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, F гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди.