"Челси"нинг собиқ дарвозабони Петр Чех бош мураббий Томас Тухел клубда эришган муваффақиятлари ҳақида гапирди.
"Томас "Челси"га жуда тез киришиб кетди ва бу уни муваффақиятининг калити эди. У ўз чемпионатларида пешқадам бўлган ёки пешқадамликка даъвогар жамоалар – “Боруссия Дортмунд” ва “ПСЖ”ни бошқарган ва тажриба орттирган. Агар сиз янги клубга унинг афсонаси ишдан олинганида келсангиз, кўпчилик сиздан дарҳол ғалабаларни кутади. Томас яхши тингловчи, клуб қандай ишлашини тезда тушунди. Бу унга ва унинг ходимларига тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берди. 2021 йил бизнинг клуб учун зўр йил бўлди. Яхши ва ёмон кунларни ҳам кўрдик, бу футболнинг ва ҳаётнинг бир қисми. Биз бу ажойиб дақиқаларни доимо қувонч билан эслаймиз. Музейимизга иккита муҳим совринни қўшдик, бу жуда катта муваффақият", - деди чехиялик кипер.